+18. Наманганнинг «Сардоба» бозорида эр ўз хотинини пичоқлаб ўлдирди (ВИДЕО)

+18. Наманганнинг «Сардоба» бозорида эр ўз хотинини пичоқлаб ўлдирди (ВИДЕО)

Наманган шаҳридаги «Сардоба» бозорида 18 июнь куни соат 13:00 лар атрофида эр ўз шаърий никоҳида бўлган хотинини жанжал вақтида пичоқлаб ўлдирди. 41 ёшли аёл шаърий никоҳда бир муддат яшаган собиқ турмуш ўртоғи, 40 ёшли А.И. билан уришиб қолган. А.И. аёлга яна бирга яшашни таклиф қилади ва аёлдан рад жавобини олади.

Маълум қилинишича, шу куни соат 19:00ларда А. И. алкогол истеъмол қилиб, маст ҳолда, «Сардоба» буюм бозорида сотувчи бўлиб ишлаган С.О.нинг «Матбуот дўкони»га келади ва улар ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида А.И. ёнида бўлган ошхона пичоғи билан С.О.нинг орқа ўнг кўкрак қисмига бир маротаба уради. Оқибатда С.О. воқеа жойида вафот этган. 

Мазкур ҳолат бўйича Наманган шаҳар прокуратураси томонидан 18 июнь куни Жиноят кодексининг 97-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, А.И. Жиноят процессуал кодексининг 221-моддасига асосан ушланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!