+18. Фожиа! Аёл ва унинг 3 нафар набираси тириклай ёниб кетди

+18. Фожиа! Аёл ва унинг 3 нафар набираси тириклай ёниб кетди

Нижний Новгород вилояти, Ягодная қишлоғида жойлашган уйлардан бирида ёнғин юз берди. Оқибатда уч нафар бола ва бир нафар ёши катта аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия ФВВ минтақавий бўлими хабар қилди, деб ёзади “ТAСС”.

Вилоят Тергов қўмитаси хабарига кўра, 60 ёшли аёл ва унинг 11, 5 ва 2 ёшли уч набираси вафот этган.

Ёнғин ҳақида 30 июнь куни Тошкент вақти билан соат 10:00 да хабар келган. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари соат 10:45да топилган. Ёнғин майдони 54 квадрат метрни ташкил этди. Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 109-моддаси 3-қисми ("Икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлиш") бўйича жиноий иш қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!