10 август куни 1571 нафар абитуриент тестга келмаган, 91 нафар абитуриент четлаштирилган

10 август куни 1571 нафар абитуриент тестга келмаган, 91 нафар абитуриент четлаштирилган

Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 54та бинода 18та олий таълим муассасаларининг 84та таълим йўналиши бўйича ўтказилди.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг хабар беришича, тест синовларида 48 614 нафар абитуриент иштирок этди.

Тест синовларига 1 571 нафар абитуриент келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 91 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди.

Тест синовларига гуруҳ назоратчилари сифатида 2 228 нафар ўқитувчилар жалб этилди.

Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали: 171,4 балл, Урганч давлат университетининг «Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили» таълим йўналиши;

Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали: 145,6 балл, Урганч давлат университетининг «Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили» таълим йўналиши.

Ўртача ўтиш бали:

давлат гранти – 104,5 балл;
тўлов-контракт – 84,0 балл.

Тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг http://www.dtm.uz/page/test_result сайтида 2018 йил 11 август куни соат 17.30да эълон қилинади.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!