Кутилмаган жавоб: Ҳабиб Нурмагомедов фаолиятини якунлайдими? 

Кутилмаган жавоб: Ҳабиб Нурмагомедов фаолиятини якунлайдими? 

UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов отаси Абдулмоннап Нурмагомедовнинг вафотидан сўнг илк бор пресс-конференцияда иштирок этди. У журналистларнинг фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволига қуйидагича жавоб берди.

-Мияга ҳар хил фикрлар келади: менга жанг беришди, унга тайёргарлик кўряпман. Узоқ муддатли режалар тузмайман. Сентябрда 32 ёшга тўламан. Бу эса кичик ёш эмас. Агар MMA’да қанчадан бери фаолият олиб бораётганимга эътибор берилса, ушбу спорт туридаги ветеранлардан эканлигим кўринади. Ахир 2008 йил ёзидан бери шу спорт ичидаман. Агар фаолиятимни якунлашга қарор қилган тақдиримда ҳам ортимда яхшигина фаолият борлиги маълум. Аммо мен яна жанг қилишни хоҳлаяпман. Яна нималардир билан машғул бўлишни истайман. Бу йил эса мен учун 100 фоиз машғулот режимида ўтади деб умид қиламан. Бу атрофимда содир бўлаётган воқеликлар ва барча янгиликлардан чалғишимга ёрдам беради, дейди Ҳабиб Нурмагомедов, UFC чемпиони

Маълумот учун, Ҳабиб Нурмагомедов MMA’да ҳозирга қадар 28 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. У ўзининг навбатдаги жангини UFC’нинг енгил вазндаги вақтинчалик чемпиони Жастин Гэтжига қарши ўтказади. Жанг 24 октябрда бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!