Интернетда Samsung’нинг энг арзон смартфони сурати пайдо бўлди

Интернетда Samsung’нинг энг арзон смартфони сурати пайдо бўлди

Смартфонга замонавий ўлчовлар бўйича унчалик катта бўлмаган дисплей — HD+ сифатни қўллаб-қувватловчи 5,14 дююмли экран ўрнатилган. Қурилмада бармоқ изи сканери йўқ, бу эса смартфон нархининг арзонлашишига олиб келган. Шунингдек, тежамкорлик мақсадида смартфонга битта камера ўрнатилган.

Galaxy А01 Core МТ6739WW процессори ва 1 гигабайт тезкор хотира ёрдамида ишлайди. MicroCD учун алоҳида слот мавжуд эмас. Шунга қарамай, смартфонга замонавий Android 10 операцион тизими ўрнатилган.

Ҳозирча қурилмага ўрнатиладиган аккумулятор сиғими ҳақида ҳам маълумот йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!