АҚШ Президентининг элчиси Стивен Уиткофф келгуси уч ҳафта ичида Украина бўйича янги музокаралар бўлиб ўтишига умид билдирди.
Уиткофф бу ҳақда Fox News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Уиткоффнинг таъкидлашича, иккала томонга тақдим этилган таклифлар Россия Президенти Владимир Путин ва Украина Президенти Володимир Зеленский ўртасидаги учрашувга олиб келиши мумкин.
"Жаред ва мен умид қиламизки, биз иккала томонга ҳам келгуси уч ҳафта ичида учрашувга олиб келадиган ва ҳатто Зеленский ва Путин ўртасидаги саммитга олиб келадиган баъзи таклифларни тақдим этдик. Бир пайтлар бу ҳатто АҚШ Президенти билан уч томонлама учрашувга айланиши мумкин, кўрамиз", деди у.
Уиткофф шунингдек, Россия-Украина можаросини ҳал қилиш бўйича "келгуси ҳафталарда яхши янгиликлар пайдо бўлишига" умид билдирди.
2021 йилдан бери Ҳабиб бир қанча компания ва лойиҳаларни, жумладан, жамғарма, хайрия ташкилоти, сайёҳлик агентлиги ва кийим брендлари билан ишлашни тўхтатган.
Расмий маълумотларга кўра, Умра визасига ариза беришнинг сўнгги куни – жорий йил 19 март, Саудия Арабистонига киришнинг сўнгги куни – 2 апрель, мамлакатни тарк этишнинг сўнгги куни эса – 18 апрель этиб белгиланган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Словакия Бош вазири Роберт Фико агар Киев мамлакатга нефть етказиб беришни тикламаса, Украинга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг қайси объектларига ҳужум қилиш ёки нималарни нишонга олишга қарор қилгани йўқ, аммо режалар ҳафтанинг охирида амалга оширилиши мумкин.
2026 йил 18 февраль куни соат 08:30 лар атрофида Норин туманида жойлашган “Умид чироғи” кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларини марказга олиб кетиш жараёнида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Газета Wйборcза хабарига кўра, Полша полиция бошлиғи Марек Борон украиналик собиқ жангарилар мамлакатга келиши билан жиноятчилик кескин ошишини кутмоқда.
Бугунги рақамли дунёда хавфсизлик — энг олий вазифа. Видеода Telegram мессенжери орқали амалга оширилаётган янги турдаги киберфирибгарлик ва ундан ҳимояланиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилган.
Еврокомиссия ва Ғарбий Болқон давлатлари ўртасида ҳайдовчиларнинг ЕИга кириш-чиқиш тизими билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ муҳокамалари давом этмоқда.
Reuters хабарига кўра, Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни Римда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакат Ғазо ва бошқа Фаластин ҳудудларида янги полиция кучларини ўқитишга тайёр эканини айтди.
Ҳиндистоннинг Ражастан штатининг Бҳивади шаҳридаги кимёвий заводда содир бўлган ёнғинда камида етти киши тириклайин ёниб кетди. Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари бу ҳақда хабар бермоқда.
1926 йили Баку шаҳрида ўтказилган Биринчи Туркологлар Қурултойи тарихи ва тақдири муштарак, бир тилда сўзлашувчи халқларнинг ХХ асрдаги илмий ва маданий ҳаётида алоҳида ўрин тутган муҳим воқеа бўлди. Бу йил мазкур қурултой ўтказилганига тўлиқ бир аср бўлди. Ушбу муҳим илмий йиғилишнинг мазмуни ва аҳамиятини баҳолаш мақсадида махсус давра суҳбати ташкил этилди.