1️⃣Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Туркия давлатидан Қирғиз Республикаси орқали мамлакатимизга олиб келинган қалбаки АҚШ доллари савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди.
Жумладан, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 й.т. шахс ўзининг жиноий шериги бўлган – 1972 йилда Жиззах вилоятида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, муқаддам бир неча маротаба судланган фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, 100 АҚШ доллари купюрадаги, қалбаки 19900 АҚШ долларини харидорга 14000 АҚШ долларига сотган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Ҳозирда осон бойлик орттиришни кўзлаган қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
2️⃣ Тошкент шаҳрида қайд этилган ҳолатда эса, Наманган вилоятининг Чуст туманида яшовчи, 1997 й.т. шахс пойтахтлик фуқаронинг ишончига кириб, уни алдаб, гўёки қалбаки бўлган 100 АҚШ доллари купюрали 10 минг АҚШ доллари, 100 минг сўм купюрали 10 млн сўм ва 50 минг сўм купюрали 5 млн сўм пулларни ҳақиқий 5500 АҚШ долларига сотишини айтади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан пойтахт ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, у пул воситаси ҳисобланмайдиган купюраларни 5500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2021 йилдан бери Ҳабиб бир қанча компания ва лойиҳаларни, жумладан, жамғарма, хайрия ташкилоти, сайёҳлик агентлиги ва кийим брендлари билан ишлашни тўхтатган.
Расмий маълумотларга кўра, Умра визасига ариза беришнинг сўнгги куни – жорий йил 19 март, Саудия Арабистонига киришнинг сўнгги куни – 2 апрель, мамлакатни тарк этишнинг сўнгги куни эса – 18 апрель этиб белгиланган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Словакия Бош вазири Роберт Фико агар Киев мамлакатга нефть етказиб беришни тикламаса, Украинга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг қайси объектларига ҳужум қилиш ёки нималарни нишонга олишга қарор қилгани йўқ, аммо режалар ҳафтанинг охирида амалга оширилиши мумкин.
2026 йил 18 февраль куни соат 08:30 лар атрофида Норин туманида жойлашган “Умид чироғи” кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларини марказга олиб кетиш жараёнида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Газета Wйборcза хабарига кўра, Полша полиция бошлиғи Марек Борон украиналик собиқ жангарилар мамлакатга келиши билан жиноятчилик кескин ошишини кутмоқда.
Бугунги рақамли дунёда хавфсизлик — энг олий вазифа. Видеода Telegram мессенжери орқали амалга оширилаётган янги турдаги киберфирибгарлик ва ундан ҳимояланиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилган.
Еврокомиссия ва Ғарбий Болқон давлатлари ўртасида ҳайдовчиларнинг ЕИга кириш-чиқиш тизими билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ муҳокамалари давом этмоқда.
Reuters хабарига кўра, Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни Римда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакат Ғазо ва бошқа Фаластин ҳудудларида янги полиция кучларини ўқитишга тайёр эканини айтди.
Ҳиндистоннинг Ражастан штатининг Бҳивади шаҳридаги кимёвий заводда содир бўлган ёнғинда камида етти киши тириклайин ёниб кетди. Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари бу ҳақда хабар бермоқда.
1926 йили Баку шаҳрида ўтказилган Биринчи Туркологлар Қурултойи тарихи ва тақдири муштарак, бир тилда сўзлашувчи халқларнинг ХХ асрдаги илмий ва маданий ҳаётида алоҳида ўрин тутган муҳим воқеа бўлди. Бу йил мазкур қурултой ўтказилганига тўлиқ бир аср бўлди. Ушбу муҳим илмий йиғилишнинг мазмуни ва аҳамиятини баҳолаш мақсадида махсус давра суҳбати ташкил этилди.