Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази “Dr. Reddyʼs Laboratories Ltd” компаниясининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонасидан келиб тушган расмий маълумотга таяниб, ушбу ҳолат юзасидан жамоатчиликка изоҳ берди.
Маълум қилинишича, ишлаб чиқарувчи томонидан ўтказилган сифат назорати ҳамда барқарорлик синовлари натижасида “Telsartan H 80 мг/12,5 мг” дори воситасининг C2501976 сериясида фаол модда — гидрохлоротиазид миқдори белгиланган меъёрлардан оғишгани аниқланган. Бу эса препаратнинг сифат кўрсаткичлари бўйича номутаносиблик мавжудлигини англатади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон ҳудудида муомалага чиқарилган C2501977 сериясида фаол модда миқдори бўйича ҳеч қандай камчилик қайд этилмаган. Бироқ мазкур серия номутаносиблик аниқланган партия билан бир хил ишлаб чиқариш лотига мансуб фаол модда асосида тайёрлангани сабабли, эҳтимолий хавфларни олдини олиш мақсадида у ҳам профилактик чора сифатида бозордан қайтариб олинмоқда.
Мутахассислар таъкидлашича, бу қарор фуқаролар саломатлигини ҳимоя қилиш ва дори воситалари муомаласи хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
Шу муносабат билан, мазкур серияга тегишли “Telsartan H 80 мг/12,5 мг” препаратини харид қилган фуқаролардан уни қабул қилмаслик, агар уйда мавжуд бўлса ундан фойдаланмаслик, шунингдек, даволашни давом эттириш масаласида даволовчи шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда муқобил дори воситасини танлаш сўралмоқда.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази аҳолини дори воситаларидан фойдаланишда доим эҳтиёткор бўлишга, уларни шифокор тавсиясисиз қабул қилмасликка ҳамда бундай маълумотларни фақат расмий ва ишончли манбалар орқали текшириб олишга чақирди.
Шунингдек, дори воситалари билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан шошма-шошарлик билан хулоса чиқармаслик ва турли норасмий манбаларда тарқатилаётган тасдиқланмаган хабарларга ишонмаслик тавсия этилди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
“Ливерпуль” ҳужум чизиғини бирданига кучайтириш мақсадида айни пайтда таътилда бўлган “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатли ижарага олиб келиш бўйича иш бошлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
2025 йил 17 декабрдаги «Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-250-сон Фармон ижроси доирасида Ўзбекистонда бир қатор божхона постлари тугатилади.
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бир неча кундан буён мамлакат марказий ҳокимияти армияси ва курдларнинг Сурия Демократик кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Ҳалабнинг курдлар яшовчи икки туманида артиллерия қўлланган ҳолда олиб борилаётган жанглар сешанба куни бошланган.
Politico нашри таҳлилига кўра, АҚШ томонидан Николас Мадурони тезкор равишда қўлга олиниши Россиянинг ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш борасидаги имкониятлари чекланганини яна бир бор очиқ-ойдин кўрсатди. Москва расман Венесуэла ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келганига қарамасдан, инқироз чоғида ҳеч қандай таъсирчан чора кўра олмади.
Андижон вилоятида яшовчи 22-25 ёшли 5 нафар шахс жорий йил бошида жиноий режа тузиб, Telegram ва Instagram тармоқларида божхона тизими номидан «Мусодара товарлар» ва «Оптом склад» номлари остида канал ва гуруҳлар ташкил қилган.
Суриштирувлар давомида ҳайдовчи тожикистонлик шахснинг буюртмасига биноан, 2 минг доллар эвазига мазкур гиёҳвандлик воситаларини божхона чегараларидан олиб ўтиши ва ўз уйидаги боғга кўмиб қўйиши, кейинчалик тожикистонлик фуқаронинг ўзи уларни олиб кетиши режалаштирилгани маълум бўлди.