Шавкат Мирзиёев прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларни касб байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларни касб байрами билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Прокуратура ходимларини 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни билан табриклади.

Ҳурматли соҳа ходимлари, муҳтарам фахрийлар!

Сизларни 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни билан чин дилдан табриклайман.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқлар қатори прокуратура органлари фаолиятида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди. Тизим ходимлари халққа яқин бўлиб, инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини, қонун устуворлиги ва адолатни бевосита жойларнинг ўзида таъминлай бошлади.

Айниқса, улар доимий қабуллар ташкил этиб, фуқаролар муаммоларини ҳал қилишда фаол иштирок этмоқда. Биргина ўтган йилда қарийб 512 минг нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тиклангани, 54 мингга яқин мурожаат, жумладан, салкам 29 минг нафар тадбиркорнинг масаласи ечиб берилгани фаолиятингиз самарасини яққол кўрсатиб турибди.

Қурилиш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, хотин-қизлар ва ёшларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, ёқилғи-энергетика ва экология йўналишларида, шунингдек, камбағалликни қисқартириш бўйича янги механизмлар жорий этилгани ҳам ижобий натижа бермоқда.

Бу ҳақда сўз юритганда, яширин иқтисодиётга барҳам бериш борасида кўрилган чоралар туфайли давлат бюджетига 22 триллион 300 миллиард сўм қўшимча тушум ундирилгани, қурилиш соҳасида бюджетдан 3 триллион 900 миллиард сўм ортиқча харажат қилишнинг олди олиниб, ушбу маблағлар қўшимча ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этишга йўналтирилганини таъкидлаш лозим.

Криминоген вазиятни чуқур таҳлил қилиш ва тизимли профилактика ишлари асосида маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, оғир тоифадаги маҳаллалар сонини қарийб 1,5 баробар камайтиришга эришилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтган даврда 10 мингдан зиёд ҳуқуқбузарлик ва жиноятга чек қўйилди, давлат ва жамият манфаатларига етказилган 1 триллион 800 миллиард сўм зарар ундирилди, 13 мингдан ортиқ шахснинг фаолияти легаллаштирилиб, улар тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институти, шунингдек, кибержиноятларга қарши курашиш бўйича махсус тузилма ташкил этилгани ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида амалга оширилаётган хуружларни аниқлаш, ушбу соҳада малакали кадрларни тайёрлашга хизмат қилмоқда.

Ҳурматли соҳа ходимлари!

Прокуратура идоралари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, тизимга илмий ёндашув ва иш услубларини изчил жорий этиш, билимли, ташаббускор ва жонкуяр малакали кадрлар тайёрлаш бўйича бугун олдимизда долзарб вазифалар турганини сизлар албатта яхши тушунасиз.

Жумладан, тергов жараёнларини рақамлаштириш орқали инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришда прокуратура органларини ҳам назорат идораси, ҳам терговчиларни тайёрлайдиган тизим сифатида янада ривожлантириш – бу замон талаби.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш янги босқичга кўтарилаётган ҳозирги даврда прокурорлик фаолиятида очиқликни янада кучайтириш, сизлар хизмат қилаётган тизимда ва бошқа соҳаларда ушбу иллатга чек қўйишда ҳар бир ходим намуна бўлиши керак. Чунки эл-юртимиз прокуратура органларининг хизматчилари тимсолида қонун посбонлари ва адолат ҳимоячиларини кўради.

Сизлар бундай муносабатни қадрлаб, халқимиз ишончини оқлаш учун бундан буён ҳам сидқидилдан меҳнат қиласиз, деб ишонаман.

Барчангизни касб байрамингиз билан яна бир бор қутлаб, сизларга мустаҳкам соғлиқ, ғоят масъулиятли фаолиятингизда ютуқ ва омадлар, хонадонларингизга тинчлик ва файзу барака тилайман.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ванганинг «башоратлари»: Учинчи жаҳон уруши 2026 йилда бошланади

Ер атмосферасига улкан космик кема кириб келиши ва инсоният тарихида янги давр бошланади

Роналду майдонда аср рекордини ўрнатди

Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду яқинда профессионал фаолиятида 1300-учрашувини ўтказиб, умумий голлари сонини 956 тага етказиб олди.

Хоин тан соқчи 50 миллион доллар олиши мумкин

Мадуронинг уйини эгаллашда микродронлардан фойдаланилган. Улар ички уйнинг реал вақт режимидаги 3D харитасини яратган.

Мадуронинг ўғли отасининг ўғирлаб кетилишидан сўнг унга мурожаат қилди

У, шунингдек, Делси Родригесни сўзсиз қўллаб-қувватлашини билдирди

ДХХ раиси: "Арипов билан урушиб, жанжаллашиб қолган пайтларимиз ҳам бўлди"

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Ўзбекистон билан чегара масалаларини ҳал қилиш жараёнлари қандай кечгани ҳақида гапирди

Байден йилига қанча нафақа олади?

Нашр маълумотларига кўра, Байденнинг нафақаси президентлик пайтидаги маошидан юқори, Барак Обаманинг нафақасидан эса деярли икки баравар кўп.

Венесуэла мудофаа вазири Владимир Подрино Лопес видеомурожаат йўллади

Аввалроқ Трамп Венесуела президенти Николас Мадуронинг асирга олингани ҳақида маълум қилган эди.

Озода Раҳмон Қобилжоннинг онасига 30 минг доллар миқдорида ёрдам берди

Расмийларга кўра, ушбу ташаббус жамиятда бирдамлик, меҳр-оқибат ва инсоний қадриятларни намоён этиш мақсадини кўзлайди.

Месси қисқа муддатга АПЛ гранди сафига бориб қўшилиши мумкин

“Ливерпуль” ҳужум чизиғини бирданига кучайтириш мақсадида айни пайтда таътилда бўлган “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатли ижарага олиб келиш бўйича иш бошлади.

Игор Сергеев Эронда қанча маош олади?

Ўтган мавсумни "Пахтакор"да ўтказган Игор Сергеев фаолиятини Эронда давом эттиришга яқин турибди.

Африкада ўзини "пайғамбар" деб атаётган шахс қурган кема атрофида ўн минглаб одам тўпланди

У одамларга бугун дунё бўйлаб глобал тўфон бўлишини ваъда қилган.

Саида Мирзиёева: Бу фожиа нафақат Ўзбекистонга, балки барча постсовет мамлакатларига хосдир"

Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

Мактаб ва коллеж битирувчилари 1 йиллик ҳарбий хизматга жалб қилинади

Дастур ҳарбий хизматга қабул қилиш ва кадрларни ушлаб қолиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган.

Россиянинг “таслим бўлиш” таклифи ҳақида маълум қилинди

РИА Новости хабарига кўра, Россиянинг ЕХҲТ (YXHT)даги доимий вакили вазифасини бажарувчи Максим Буякевич Европа мамлакатларидан келаётган шундай чақириқлар ҳақида маълум қилди.

Украина «Орешник» ракета зарбасидан сўнг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч мажлисини чақиришни талаб қилди

Бу ҳақда Украина ТИВ раҳбари Андрей Сибига маълум қилди.

"Биз бутун бир мамлакатни эгаллаб олдик. Николас Мадуро афв этилмайди!"

Қўшма Штатлар Венесуэла нефтини сотиш орқали миллиардлаб, эҳтимол триллионлаб доллар ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Гвардиола: «Ҳусанов – ақл бовар қилмас футболчи»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикр билдирди.

Ўзбекистонда бир қатор божхона постлари тугатилади

2025 йил 17 декабрдаги «Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-250-сон Фармон ижроси доирасида Ўзбекистонда бир қатор божхона постлари тугатилади.

Одил Аҳмедов «Барселона» — «Реал» учрашуви фаворитини айтди

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ сардори ва ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Испания Суперкубоги финали фаворитини айтди.

Йирик гиёҳвандлик тармоғи фош этилди

Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси билан шуғулланган бир нечта шахс қўлга олинди. Улардан жами 1 килограммдан ортиқ “опий” мусодара қилинди.

Тошкент шаҳри Сергели туманида Ички ишлар органлари ходимлари томонидан навбатдаги оғуфуруш қўлга олинди

Маълум қилинишича, тезкор тадбирлар давомида гумонланувчи қонунга хилоф равишда гиёҳванд моддаларни сақлаш ва тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Трамп АҚШ Мексика ҳудудига қарши ҳарбий амалий ҳаракатлар бошлаш ниятида

Унинг сўзларига кўра, хавфсизликка доир таҳдидлар сабаб яқин вақтда қуруқлик қўшинлари иштирокида ҳужумлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Сурияда ҳукумат кучлари ва курдлар ўртасида тўқнашувлар бўлмоқда — Reuters

Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бир неча кундан буён мамлакат марказий ҳокимияти армияси ва курдларнинг Сурия Демократик кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Ҳалабнинг курдлар яшовчи икки туманида артиллерия қўлланган ҳолда олиб борилаётган жанглар сешанба куни бошланган.

Қўйларига ҳужум қилган бўрини ўлдирган шахсга жарима солинди

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида чорва молига ҳужум қилган бўрини ўлдирган фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди. Мазкур ҳолат экология қонунчилиги талабларининг бузилиши сифатида баҳоланди.

АҚШда оммавий намойишлар бошланиб кетди

Ушбу норозиликлар АҚШнинг Миннеаполис шаҳрида кучайтирилган рейдлар вақтида Иммиграция хизмати офицери 37 ёшли аёлни отиб ўлдирганидан кейин бошланди.

Ҳалабда комендантлик соати жорий этилди

Суриянинг Ҳалаб шаҳрида комендантлик соати эълон қилинди. Чекловлар 8 январь куни соат 13:30 дан кучга кириб, кейинги хабарга қадар амал қилади.

АҚШ Гренландияга бостириб кирса, Дания дарҳол ўқ очади — The Telegraph

Дания Мудофаа вазирлиги 1952 йилда қабул қилинган қоида ҳануз амал қилишини тасдиқлади. Унга кўра, мамлакат ҳудудига, жумладан Гренландияга, хорижий қўшинлар кириб келса, дат ҳарбийлари юқоридан буйруқ кутмасдан дарҳол ўқ очиши шарт.

Мигрантларнинг Россияда бўлиш қоидалари кучайтирилиши мумкин

Давлат Думасида миграция сиёсатига оид янги қонун лойиҳалари тайёрланмоқда. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси раиси Вячеслав Володин маълум қилди.

Жиззахда овчи ўз шеригини ёввойи тўнғиз деб ўйлаб отиб қўйди

Овчи эса воқеа юз берганида атроф қоронғи бўлганини, шунинг учун хатони содир этганини айтган.

Гренландиянинг АҚШ таркибига қўшилишининг тўртта эҳтимолий йўли — The Times

Нашрнинг манбаларига таяниб ёзишича, АҚШ Гренландия устидан назорат ўрнатишнинг қуйидаги вариантларидан бирини қўллаши мумкин:

Эстония ташқи разведкаси раҳбари: Россия Европа қуролланишини секинлаштирмоқчи

Бу ҳақда у ERRга берган интервьюсида айтиб ўтди.

Венесуэла инқирози Путинни яна бир бор шарманда қилди — Politico

Politico нашри таҳлилига кўра, АҚШ томонидан Николас Мадурони тезкор равишда қўлга олиниши Россиянинг ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш борасидаги имкониятлари чекланганини яна бир бор очиқ-ойдин кўрсатди. Москва расман Венесуэла ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келганига қарамасдан, инқироз чоғида ҳеч қандай таъсирчан чора кўра олмади.

Божхона қўмитаси номидан Telegram канал очиб фирибгарлик қилган жиноий гуруҳ аниқланди

Андижон вилоятида яшовчи 22-25 ёшли 5 нафар шахс жорий йил бошида жиноий режа тузиб, Telegram ва Instagram тармоқларида божхона тизими номидан «Мусодара товарлар» ва «Оптом склад» номлари остида канал ва гуруҳлар ташкил қилган.

Энг мураккаб ижро ҳаракатлари: Бобо набираси билан учрашди

Унга кўра, ҳар ойнинг биринчи, иккинчи ва тўртинчи шанба кунлари соат 10:00 дан якшанба куни соат 10:00 гача учрашувга рухсат берилган

Фарғонада машинасининг ёнилғи бакида наркотик ва психотроп воситаларни ўтказмоқчи бўлган шахс ушланди

Суриштирувлар давомида ҳайдовчи тожикистонлик шахснинг буюртмасига биноан, 2 минг доллар эвазига мазкур гиёҳвандлик воситаларини божхона чегараларидан олиб ўтиши ва ўз уйидаги боғга кўмиб қўйиши, кейинчалик тожикистонлик фуқаронинг ўзи уларни олиб кетиши режалаштирилгани маълум бўлди.

Самарқандда беморнинг қорнидан 200 грамм мих олиб ташланди

Амалиёт бир соатлар вақт давом этди. Айни пайтда беморнинг аҳволи яхши, бемалол эркин ҳаракатланмоқда.

"Американинг душманлари — Россия ва Хитойдан тортиб Колумбия, Куба, Шимолий Корея ва Эронгача — барчаси Оқ уйга қўрқув билан қарашмоқда"

Венесуэлада қилган ишларни уддалай оладиган бошқа ҳеч бир ҳарбий куч йўқ, деди республикачи.

Номаълум шахс АҚШ вице-президентининг Огайо штатидаги қароргоҳига ўқ узди

Ҳодиса юз берган пайтда Вэнс ва унинг оиласи уйда эмас, Вашингтонда бўлишган.

Гренландия Бош вазири: "Мамлакатимиз сотилмайди"

Сиёсатчи бу ҳақда Facebook саҳифасида ёзди.