АҚШ Ғазодаги сулҳни мувофиқлаштирмоқда, шунинг учун тинчлик режасининг кейинги босқичи вақти Вашингтон томонидан белгиланиши кутилмоқда.
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан бу ҳақда TRT Haber телеканалида маълум қилди.
"Фаластин томони ва ХАМАС иккинчи босқичда бажариши керак бўлган ишлар аллақачон якунланган, аммо Исроил ўйин қоидаларини ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда ва янги шартлар қўймоқда. Тинчлик режасининг иккинчи босқичи бўйича баёнот келаси ҳафта тайёрланиши мумкин", деб таъкидлади у.
Туркия ташқи ишлар вазири биринчи босқич Тинчлик кенгашини тузиш ва Ғазо секторида вақтинчалик бошқарув тизимини яратишни талаб қилишини таъкидлади.
"АҚШ Туркиянинг Ғазодаги фаолиятини қўллаб-қувватлайди, Исроил эса уларга қарши. Биз гуманитар ва бошқа масалалар бўйича ишлашда давом этамиз, аммо ҳарбий контингентни жойлаштириш масаласи ҳали аниқланмаган", деб таъкидлади Фидан.
“Ливерпуль” ҳужум чизиғини бирданига кучайтириш мақсадида айни пайтда таътилда бўлган “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатли ижарага олиб келиш бўйича иш бошлади.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Зеленский АҚШни Чеченистонга десант туширишга ва Рамзан Қодировни Николас Мадуро каби қўлга олишга чақирган эди.
АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни мамлакатдаги энг йирик нефт компаниялари раҳбарларини Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишга чақирди. Бу чақириқ Қўшма Штатлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинишидан бир ҳафта ўтиб янгради.
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бир неча кундан буён мамлакат марказий ҳокимияти армияси ва курдларнинг Сурия Демократик кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Ҳалабнинг курдлар яшовчи икки туманида артиллерия қўлланган ҳолда олиб борилаётган жанглар сешанба куни бошланган.