Украина ҳужумдан олдин Польшани Россия томонидан "Орешник" ракетасидан фойдаланиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган эди. Польша кузатув тизимлари ракетанинг учиш йўналишини ва зарбасини кузатиб борган.
Бу ҳақда Польшанинг RMF24 нашри хабар берди.
Украинлар польшаликларни ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракеталар таҳдиди ҳақида огоҳлантирган. Бундан ташқари, Россия ҳужуми пайтида Киев Варшавага ракета ҳақида маълумот ҳам берган.
Огоҳлантириш туфайли Польша Қуролли Кучларининг тезкор қўмондонлиги ер усти ҳаво мудофааси тизимларини жанговар ҳолатга келтирди. Бунга Польшанинг Patriot батареяларидан бири ва Жешув яқинида жойлашган бир нечта Нидерландия тизимлари киради.
Қирувчи самолётлар ишлатилмади, чунки улар замонавий гипертовушли ракетага қарши фойдасиз бўлар эди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Капитолий тепалигидаги Олий суд бино олдида Трампга қарши намойишчилар тўпланган, зал ичида эса хавфсизлик чоралари одатдагидан сезиларли даражада кучайтирилган.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.