Суд хужжатларига кўра у Пастдарғом тумани ИИБда профилактика инспектори вазифасида ишлаган.
Маълум бўлишича, профилактика инспектори хизмат мавқеидан фойдаланиб, “Instagram” ижтимоий тармоғида Йўл-патрул хизмати ходимларини ҳақорат қилган қариндошининг ишини судга оширмасликни ваъда қилган.
Шу мақсадда у ҳамкасби орқали масалани “ёпиб қўйиш” баҳонасида қариндошидан ўртадаги воситачи орқали аввал 2000 АҚШ доллари, кейинчалик яна 800 АҚШ доллари талаб қилган.
2025 йил 3 сентябрь куни олдиндан келишилган 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида у ашёвий далиллар билан ушланган.
Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 2025 йил 3 декабрдаги ҳукмига кўра, айбланувчи 2 йил муддатга ИИВ тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳамда 3 йил 11 ой 1 кун муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган.
“Ливерпуль” ҳужум чизиғини бирданига кучайтириш мақсадида айни пайтда таътилда бўлган “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатли ижарага олиб келиш бўйича иш бошлади.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Зеленский АҚШни Чеченистонга десант туширишга ва Рамзан Қодировни Николас Мадуро каби қўлга олишга чақирган эди.
АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни мамлакатдаги энг йирик нефт компаниялари раҳбарларини Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишга чақирди. Бу чақириқ Қўшма Штатлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинишидан бир ҳафта ўтиб янгради.
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бир неча кундан буён мамлакат марказий ҳокимияти армияси ва курдларнинг Сурия Демократик кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Ҳалабнинг курдлар яшовчи икки туманида артиллерия қўлланган ҳолда олиб борилаётган жанглар сешанба куни бошланган.