Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси билан шуғулланган бир нечта шахс қўлга олинди. Улардан жами 1 килограммдан ортиқ “опий” мусодара қилинди.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги тезкор ходимлари ҳамкорлигида Нукус шаҳрида ўтказилган тадбир чоғида 1972 йилда туғилган, муқаддам судланган маҳаллий фуқаро қўлга олинди. У Шуманай туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган шахсга 9 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини 4 миллион сўмга сотаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Текширув жараёнида мазкур шахснинг ёнидан қўшимча равишда 5 грамм “опий” ҳам аниқланиб, олиб қўйилди.
Олиб борилган суриштирувлар натижасида ушбу гиёҳвандлик воситаси 1981 йилда туғилган, илгари ҳам гиёҳвандлик моддалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс орқали олингани маълум бўлди. Хўжайли туманида давом эттирилган тезкор тадбирда у 20 грамм “опий”ни 8 миллион сўмга сотиш жараёнида қўлга олинди.
Шунингдек, унинг ёнида бўлган сумкадан жами 1 килограмм 176 грамм “опий” гиёҳвандлик моддаси топилиб, процессуал тартибда мусодара қилинди.
Текширувлар давомида мазкур гиёҳвандлик воситаси Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб кирилгани аниқланди.
Ҳозирда ушланган уч нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Қонунчиликка мувофиқ, бундай жиноятларни содир этган шахслар 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
“Ливерпуль” ҳужум чизиғини бирданига кучайтириш мақсадида айни пайтда таътилда бўлган “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатли ижарага олиб келиш бўйича иш бошлади.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Зеленский АҚШни Чеченистонга десант туширишга ва Рамзан Қодировни Николас Мадуро каби қўлга олишга чақирган эди.
АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни мамлакатдаги энг йирик нефт компаниялари раҳбарларини Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишга чақирди. Бу чақириқ Қўшма Штатлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинишидан бир ҳафта ўтиб янгради.
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бир неча кундан буён мамлакат марказий ҳокимияти армияси ва курдларнинг Сурия Демократик кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Ҳалабнинг курдлар яшовчи икки туманида артиллерия қўлланган ҳолда олиб борилаётган жанглар сешанба куни бошланган.