АҚШ Мадуро ва унинг рафиқасига “гиёҳванд моддалар терроризми”, “кокаин олиб кириш мақсадида тил бириктириш”, шунингдек, пулемёт ва портловчи қурилмаларни сақлаш бўйича айбловлар қўйди.
Бу ҳақда Қўшма Штатлар Бош прокурори Пэм Бонди маълум қилди.
"Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресга Нью-Йорк жанубий округ суди томонидан айбловлар қўйилди. Николас Мадуро гиёҳванд моддалар терроризми мақсадида тил бириктириш, кокаин олиб кириш мақсадида тил бириктириш, шунингдек, Қўшма Штатларга қарши фойдаланиш мақсадида пулемёт ва портловчи моддаларни сақлашда айбланмоқда. Тез орада улар АҚШ судларида, Америка адлия тизимининг олдида жавоб беришади", — деб ёзди Бонди Х ижтимоий тармоғида.
The New York Times'нинг эслатишича, АҚШ 2020 йилда Мадурога қарши коррупция, гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа жиноятлар бўйича айбловларни қўйган эди. Давлат департаменти Венесуэла президентини қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 50 миллион доллар мукофот эълон қилганди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
“Ливерпуль” ҳужум чизиғини бирданига кучайтириш мақсадида айни пайтда таътилда бўлган “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатли ижарага олиб келиш бўйича иш бошлади.
“Новая Газета Европа” манбасига кўра, Қодиров Путин раислигида ўтадиган Давлат кенгаши йиғилишида шахсан иштирок этишни режалаштирган ва шу мақсадда 24 декабр куни Москвага учиб келган. Бироқ 24 декабрдан 25 декабрга ўтар кечаси Қодировнинг аҳволи кескин ёмонлашган ва у реанимобил орқали Президент администрациясига қарашли Марказий клиник шифохонага етказилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Унга кўра, Делси Родригес мамлакатда қийноқлар, таъқиблар, коррупция ва гиёҳванд моддалар савдосини тизимли равишда йўлга қўйган асосий шахслардан бири ҳисобланади
Суриштирувлар давомида ҳайдовчи тожикистонлик шахснинг буюртмасига биноан, 2 минг доллар эвазига мазкур гиёҳвандлик воситаларини божхона чегараларидан олиб ўтиши ва ўз уйидаги боғга кўмиб қўйиши, кейинчалик тожикистонлик фуқаронинг ўзи уларни олиб кетиши режалаштирилгани маълум бўлди.
Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Кирилл Альтманнинг Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида давлат экологияни ҳимоя қилиш учун қандай сафарбарлик ишларини ташкил этгани ҳақида гапирди. Барқарор самарага эришиш фақат кундалик одатлар ўзгарганидагина — ҳам фуқаролар, ҳам бизнес томонидан — мумкин бўлади, деди у.
Президент администрацияси раҳбари сифатида мустақиллик ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Саида Мирзиёева отаси билан қарорларни муҳокама қилиш ҳар доим уларнинг ўзаро ҳамкорлигининг бир қисми бўлганини таъкидлади.
А. Хасибуаннинг сўзларига кўра, полиция воқеалар кетма-кетлигини ва ёнғиннинг дастлабки сабабини аниқлаш учун воқеа жойини текшириш ва гувоҳларни сўроқ қилишни ўз ичига олган терговни бошлади.
Индонезиянинг Шимолий Сулавеси вилояти Манадо шаҳрида жойлашган қариялар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, яна 15 нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилди.