◾️ Биз Венесуэла билан уруш олиб бормаяпмиз. Биз гиёҳванд моддалар сотаётган одамлар билан уруш олиб боряпмиз. Биз ўз маҳбусларини, гиёҳвандларини ва психиатрия клиникаларидаги беморларини мамлакатимизга юбораётган одамлар билан уруш олиб боряпмиз;
◾️ Делси Родригес америкалик расмийлар билан ҳамкорлик қилмоқда, бироқ Николас Мадурони қўлга олишимиздан олдин у билан ҳеч қандай дастлабки музокаралар бўлмаган. Родригесга нисбатан санкциялар яқин вақт ичида бекор қилиниши ёки ўз кучида қолиши мумкин;
◾️ АҚШ Венесуэланинг энергетика инфратузилмасини тиклаш бўйича нефт компаниялари саъй-ҳаракатларини субсидия қилиши мумкин. Лойиҳа 18 ойдан кам вақт олиши мумкин. Биз буни янада тезроқ қила оламиз. Бунинг учун жуда катта маблағ сарфлашга тўғри келади: нефт компаниялари бу маблағни сарфлайди, кейин эса биз уларнинг харажатларини қоплаймиз ёки олинадиган даромадлар ҳисобидан компенсация қиламиз;
◾️ Мачадонинг Нобел мукофотини олгани унинг Венесуэла раҳбари бўлмаслиги ҳақидаги қароримга ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Аммо у бу микофотни олмаслиги керак эди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
“Ливерпуль” ҳужум чизиғини бирданига кучайтириш мақсадида айни пайтда таътилда бўлган “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатли ижарага олиб келиш бўйича иш бошлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Politico нашри таҳлилига кўра, АҚШ томонидан Николас Мадурони тезкор равишда қўлга олиниши Россиянинг ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш борасидаги имкониятлари чекланганини яна бир бор очиқ-ойдин кўрсатди. Москва расман Венесуэла ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келганига қарамасдан, инқироз чоғида ҳеч қандай таъсирчан чора кўра олмади.
Андижон вилоятида яшовчи 22-25 ёшли 5 нафар шахс жорий йил бошида жиноий режа тузиб, Telegram ва Instagram тармоқларида божхона тизими номидан «Мусодара товарлар» ва «Оптом склад» номлари остида канал ва гуруҳлар ташкил қилган.
Суриштирувлар давомида ҳайдовчи тожикистонлик шахснинг буюртмасига биноан, 2 минг доллар эвазига мазкур гиёҳвандлик воситаларини божхона чегараларидан олиб ўтиши ва ўз уйидаги боғга кўмиб қўйиши, кейинчалик тожикистонлик фуқаронинг ўзи уларни олиб кетиши режалаштирилгани маълум бўлди.
Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Кирилл Альтманнинг Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида давлат экологияни ҳимоя қилиш учун қандай сафарбарлик ишларини ташкил этгани ҳақида гапирди. Барқарор самарага эришиш фақат кундалик одатлар ўзгарганидагина — ҳам фуқаролар, ҳам бизнес томонидан — мумкин бўлади, деди у.
Президент администрацияси раҳбари сифатида мустақиллик ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Саида Мирзиёева отаси билан қарорларни муҳокама қилиш ҳар доим уларнинг ўзаро ҳамкорлигининг бир қисми бўлганини таъкидлади.
А. Хасибуаннинг сўзларига кўра, полиция воқеалар кетма-кетлигини ва ёнғиннинг дастлабки сабабини аниқлаш учун воқеа жойини текшириш ва гувоҳларни сўроқ қилишни ўз ичига олган терговни бошлади.