2,5 йил аввал кичик литражли автомобиллар импорти учун божхона божлари пасайтирилган эди. Хусусан,
— 1 000 куб см гача — 0%;
— 1 200 куб см гача — 5%.
Бироқ мазкур имтиёзлар 2026 йил 1 январда ўз кучини йўқотди ва янги муддатга узайтирилмади.
Энди 1 январдан бошлаб:
— иш ҳажми 1 000 куб см гача бўлган янги енгил автомобиллар учун
15% + ҳар бир куб см учун 0,4 АҚШ доллари;
— иш ҳажми 1 200 куб см гача бўлган янги енгил автомобиллар учун ҳам
15% + ҳар бир куб см учун 0,4 АҚШ доллари бож тўланади.
📉 2,5 йил аввал божларни пасайтириш очиқ ва рақобатбардош бозор сари қадам сифатида қабул қилинган эди. Аммо 2024 йилдан бошлаб автомобиль ва электромобиль импорти маъмурий тўсиқлар орқали яна қимматлаша бошлади ва бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
«Истанбул Башакшеҳир» клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Footmercato.net» сайти талқинига кўра Европа чемпионатларининг энг яхши тўпурарлари топ-10 рўйхатига кирди.
13 февраль куни Тошкент шаҳридаги 31-мактаб ва “Oxbridge” халқаро мактаби ўқувчилари, шунингдек, Фарғона вилояти ёш экологлар ҳаракати аъзолари, ёш эко-фаоллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ташриф буюрди.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.