Ҳудудий имтиёзлар Россия-Украина можароси учун тинчлик жараёнидаги энг муҳим масала бўлади ва улар бўйича муҳокамалар давом этмоқда.
Бу ҳақда АҚШ президентининг тинчликпарвар миссиялар бўйича махсус вакили Стивен Уиткофф маълум қилди.
"Бу энг муҳим масала ва мавзу бўлади. Ва биз бу музокараларни давом эттирамиз ва умид қиламанки, бу масала бўйича маълум муросага эришамиз ёки ишлаб чиқамиз", деди у Париждаги "холислар коалицияси" йиғилиши якунлари бўйича журналистлар билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Россия Украина Қрим, Донбасс ва бошқа босиб олинган ҳудудларни Россия Федерациясининг бир қисми сифатида тан олишини таъкидламоқда. Украина етакчиси Владимир Зеленский аввалроқ мамлакат позицияси ўзгармаслигини ва Украина ўз ҳудудларидан воз кечиш ниятида эмаслигини бир неча бор таъкидлаган.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.