Саида Мирзиёева экологик вазиятни яхшилаш ҳақида: "Барча имкониятларни сафарбар қилдик. Нима керак бўлса, президентдан „добро“ олдик"
Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Кирилл Альтманнинг Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида давлат экологияни ҳимоя қилиш учун қандай сафарбарлик ишларини ташкил этгани ҳақида гапирди. Барқарор самарага эришиш фақат кундалик одатлар ўзгарганидагина — ҳам фуқаролар, ҳам бизнес томонидан — мумкин бўлади, деди у.
«Бу — натижаси дарҳол кўринмайдиган лойиҳалар»
Ўз масъулият доирасига кирувчи ижтимоий лойиҳалар ва уларнинг самарадорлигини қандай баҳолаши ҳақидаги саволга жавоб бераркан, Саида Мирзиёева ташаббусларнинг аксарияти узоқ муддатли эканини қайд этди.
«Мен барча лойиҳаларимни кузатиб бораман, лекин кўп лойиҳаларим жуда узоқ муддатли. Айтайлик, таълим, тиббиёт — булар шундай лойиҳаларки, натижасини бугун ёки эртага қўл билан ушлаб, кўриб бўлмайди. Бунга йиллар керак», — деди у.
Экология соҳасидаги ташаббуслар ҳам шундай лойиҳалар сирасига киради. Пойтахтдаги ноқулай экологик вазият жамиятда йиллар давомида муҳокама қилиб келинган. Ноябрь ойи охирида президент ҳаво сифатини яхшилаш бўйича шошилинч чора-тадбирлар мажмуини тасдиқлаганди.
«Биз барча имкониятларни сафарбар қилдик. Бизга нима керак бўлса, президентдан „добро“ олдик. Ўша оқшомнинг ўзидаёқ у киши қўл