Сурия демократик кучлари (СДК) Алепподаги Сурия армияси позицияларига учувчисиз учоқлардан зарбалар берди.
Бу ҳақда SANA ахборот агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, зарбалар Шайх Мақсуд ва Ашрафий туманларидаги турар-жой ҳудудларига қаратилган. СДК ҳужумидан кейин расмийлар Алеппо-Газиантеп йўлини ёпишга қарор қилди. Сурия ҳарбийлари бунга жавобан дрон ва ракета учирувчи қурилмаларга зарба берди.
Бундан ташқари, СДКнинг ўққа тутилиши натижасида бир аскар ва учта тинч аҳоли, жумладан, қишлоқ хўжалиги бошқармасининг икки ходими ҳалок бўлди, яна 15 га яқин киши, жумладан, икки бола яраланди.
Алеппо губернатори Аззам ал-Ғариб Х ижтимоий тармоқ платформасида тегишли идора ва кучлар ёнғин манбаларини бартараф этиш, вазиятни назорат қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўраётганини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.