Угом-Чотқолда метеорологик станция ходими ҳарбийлар кўмагида муваффақиятли эвакуация қилинди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 5 январь куни “Ўзгидромет” раҳбарияти томонидан Мудофаа вазирлигига Тошкент вилояти ҳудудидаги Угом-Чотқол тоғ тизмасининг бориш қийин бўлган, мураккаб релефга эга ҳудудида жойлашган “Ойгаинг” юқори тоғли метеорологик кузатув станциясида хизмат олиб бораётган ходими оғир аҳволда қолганини маълум қилиб, уни Ҳарбий ҳаво кучлари ёрдамида эвакуация қилиш зарур эканлиги билдирилган.
Шундан сўнг Мудофаа вазирлиги ҳарбий-ҳаво кучларининг навбатчи қидирув-қутқарув вертолёти ёрдамида тунги вақтда қутқарув тадбирлари амалга оширилиб, ходим тезкорлик билан Чирчиқ шаҳридаги тиббиёт муассасасига етказилган ва шифокорлар томонидан унга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг ўнг қанот ҳимоясига барибир янги ижрочи олиш керак, деган хулосага қайтди. Айни пайтда клуб скаутлар бир неча номзодни кузатув остига олган.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) март ойида Ғазода ҳарбий операция ўтказиш режасини ишлаб чиққан, аммо уни фақат Қўшма Штатларнинг розилиги билан амалга ошириш мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни мамлакатдаги энг йирик нефт компаниялари раҳбарларини Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишга чақирди. Бу чақириқ Қўшма Штатлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинишидан бир ҳафта ўтиб янгради.