Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Илам вилоятидаги Абданан шаҳри Эрон Ислом Республикаси ҳукумати назоратидан чиққан биринчи шаҳар бўлди. Намойишчилар Абданандаги полиция бошқармаси биносини эгаллаб, шаҳар устидан тўлиқ назорат ўрнатишган. Шаҳар полициячилар битта ҳам ўқ узмасдан таслим бўлиб, намойишчиларга қўшилишган.
Бундан ташқари, намойишчилар Малекшаҳи шаҳрини ҳам ўз назоратларига олишга муваффақ бўлишгани ҳамда хавфсизлик кучларини шаҳардан сиқиб чиқаришгани хабар қилинмоқда. Аммо бу хабар расман тасдиқлангани йўқ.
Шунингдек, бугун Теҳроннинг энг йирик бозорида минглаб савдогарлар режимга қарши шиорлар билан норозилик акцияси ўтказишди. Бу воқеа уч кун аввал оятуллоҳ Али Хоманаий томонидан берилган баёнотдан кескин фарқ қилади. Оятуллоҳ ўз баёнотида савдогарларни “Исломий режимга энг содиқ қатламлардан бири” деб атаган эди.
Эронда ҳукуматга қарши намойишлар 28 декабрдан бери давом этмоқда. Хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарши ўқлар, сув пуркагичлар ва кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланяпти, лекин намойишларни тўхтата олмаяпти. Мамлакат бўйлаб кўчага чиқаётган одамлар сони тобора ортиб бормоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Эрондаги норозилик намойишларида камида 35 киши ҳалок бўлган, 1200 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинган.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.