Дания бош вазири Метте Фредериксен TV2 телеканалига берган суҳбатида АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гренландияга "бостириб кириш" режасини эътиборсиз қолдирмаслик кераклигини айтди.
— АҚШ Гренландияга таҳдид солмаслиги керак. АҚШ Арктика оролига ҳужум қилиши мумкин ва ҳамма нарса бирданига тўхтайди, — деди М. Фредериксен.
Бундан ташқари, агар АҚШ президенти Дональд Трамп Гренландияга бостириб кирса, бу НАТОнинг тугашини англатади, деб огоҳлантирди Дания раҳбари.
Дания TV2 телеканалига берган суҳбатида М. Фредериксен Трампнинг Арктикадаги ўзини ўзи бошқарадиган Дания ҳудудини аннексия қилиш ҳақидаги баёнотини жиддий қабул қилиш кераклиги ҳақида огоҳлантирди.
— Шунингдек, агар АҚШ бошқа НАТО мамлакатига ҳужум қилса, халқаро ташкилотнинг ўзи ва шунинг учун Иккинчи Жаҳон урушидан бери таъминланган хавфсизлик йўқ қилинишини аниқ айтмоқчиман, — деди Фредериксен.
Шуни таъкидлаш керакки, Трамп минералларга бой, ўзини ўзи бошқарадиган оролни аннексия қилишга ҳаракат қилмоқда, аммо у барибир Дания таркибига киради, яъни НАТО альянси аъзоси.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
“Ливерпуль” ҳужум чизиғини бирданига кучайтириш мақсадида айни пайтда таътилда бўлган “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатли ижарага олиб келиш бўйича иш бошлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Politico нашри таҳлилига кўра, АҚШ томонидан Николас Мадурони тезкор равишда қўлга олиниши Россиянинг ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш борасидаги имкониятлари чекланганини яна бир бор очиқ-ойдин кўрсатди. Москва расман Венесуэла ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келганига қарамасдан, инқироз чоғида ҳеч қандай таъсирчан чора кўра олмади.
Андижон вилоятида яшовчи 22-25 ёшли 5 нафар шахс жорий йил бошида жиноий режа тузиб, Telegram ва Instagram тармоқларида божхона тизими номидан «Мусодара товарлар» ва «Оптом склад» номлари остида канал ва гуруҳлар ташкил қилган.
Суриштирувлар давомида ҳайдовчи тожикистонлик шахснинг буюртмасига биноан, 2 минг доллар эвазига мазкур гиёҳвандлик воситаларини божхона чегараларидан олиб ўтиши ва ўз уйидаги боғга кўмиб қўйиши, кейинчалик тожикистонлик фуқаронинг ўзи уларни олиб кетиши режалаштирилгани маълум бўлди.
Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Кирилл Альтманнинг Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида давлат экологияни ҳимоя қилиш учун қандай сафарбарлик ишларини ташкил этгани ҳақида гапирди. Барқарор самарага эришиш фақат кундалик одатлар ўзгарганидагина — ҳам фуқаролар, ҳам бизнес томонидан — мумкин бўлади, деди у.
Президент администрацияси раҳбари сифатида мустақиллик ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Саида Мирзиёева отаси билан қарорларни муҳокама қилиш ҳар доим уларнинг ўзаро ҳамкорлигининг бир қисми бўлганини таъкидлади.
А. Хасибуаннинг сўзларига кўра, полиция воқеалар кетма-кетлигини ва ёнғиннинг дастлабки сабабини аниқлаш учун воқеа жойини текшириш ва гувоҳларни сўроқ қилишни ўз ичига олган терговни бошлади.