Тинчлик бўйича Нобел мукофоти соҳиби, Венесуэла мухолифати етакчиси Мария Корина Мачадо вақтинчалик президент ҳақида шундай фикр билдирди.
Унга кўра, Делси Родригес мамлакатда қийноқлар, таъқиблар, коррупция ва гиёҳванд моддалар савдосини тизимли равишда йўлга қўйган асосий шахслардан бири ҳисобланади ва гўёки Россия, Хитой ва Эрон билан яқин ҳамкорлик қилади.
Шунингдек, у айрим ОАВ Родригес АҚШ билан махфий музокаралар олиб боргани ва гўёки Мадурони уларга ўзи топширгани ҳақида хабар тарқатаётганини айтиб ўтди.
Мухолифатчи фикрига кўра, Делси Родригес вақтинчалик президент мақомига эга бўлишига қарамай, аҳоли томонидан норозиликка учрамоқда.
58 ёшли Мачадо сўнгги йилларда Мадуро ҳукуматига қарши энг жиддий тинчлик ҳаракати учун мукофотга сазовор бўлди. Ўшанда Мачадо мукофотнинг бир қисмини Трампга бағишлаганди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Капитолий тепалигидаги Олий суд бино олдида Трампга қарши намойишчилар тўпланган, зал ичида эса хавфсизлик чоралари одатдагидан сезиларли даражада кучайтирилган.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.