Евро-2024. Испания Германияни енгиб, ярим финалга йўл олди
![Евро-2024. Испания Германияни енгиб, ярим финалга йўл олди Евро-2024. Испания Германияни енгиб, ярим финалга йўл олди](/photos/news/fyXvrrOUoHw1vAD.jpeg)
Испания терма жамоаси 2024 йилги Европа чемпионати 1/4 финалида Германияни мағлуб этди - 2:1.
Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Дани Ольмо 51-дақиқада ҳисобни очди. Немислар 89-дақиқада Флориан Виртцнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.
Микель Мерино 119-дақиқада ғалаба голини киритди.
Испания терма жамоаси Евро-2024нинг илк ярим финалчисига айланди. Луис де ла Фуэнте шогирдлари Португалия – Франция жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).