«Ҳизбуллоҳ» яна Исроилга ракета учирди

«Ҳизбуллоҳ» яна Исроилга ракета учирди

ЦАХАЛ ахборотига кўра, Ливан томонидан отилган ва Исроил ҳаво кенгликларини кесиб ўтган бешта ракета Заритга, яна учтаси эса Хар Довга тушган. Ракета тушган ҳудудларда огоҳлантирувчи сиреналар чалинмаган.

ЦАХАЛ ракета учирилган манзилларга жавоб зарбалари йўллаган. Исроил Ҳарбий ҳаво кучлари қирувчи самолёти «ер – осмон» типидаги ракета тизимига зарба йўллаган. Ливандаги Маркаба шаҳрида жойлашган ҳарбий объектга ҳам Исроил қирувчи самолётлари зарба йўллаган. ЦАХАЛ ўз саҳифаларида зарбаларнинг дрондан олинган видеоларини эълон қилган


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!