Сурхондарёлик фуқаро Шавкат Мирзиёев ҳақида нохолис, ҳақоратли туҳмат ва обрўсизлантиришга қаратилган видеоматериаллар тарқатиб келгани маълум бўлди

Сурхондарёлик фуқаро Шавкат Мирзиёев ҳақида нохолис, ҳақоратли туҳмат ва обрўсизлантиришга қаратилган видеоматериаллар тарқатиб келгани маълум бўлди

Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида яшовчи Ш.Суюновнинг айрим мансабдор шахсларнинг ҳаракатларидан норози бўлиб, ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган видео мурожаати юзасидан расмий маълумот берилди.

Аниқланишича, Ш.Суюнов Интернет жаҳон ижтимоий тармоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти тўғрисида асосланмаган, нохолис, бирёқлама, ҳақоратли туҳмат, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига қаратилган видеоматериаллар тарқатиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги кунда ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, 2018 йил 18 июнь куни Қумқўрғон туманида рўй берган сел-тошқини оқибатида талофат кўрган хонадонлар ва ёрдамчи ҳўжалик бинолари эгаларига компенсация тўловларини тўлаб берилишида жиддий қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани ҳолати бўйича вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Жиноят ишининг тергов доирасида бир нафар шахсга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, Жиноят процессуал кодексининг 388-моддаси талаби асосида жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун тегишли судловга юборилган.

ЖИБ Термиз шаҳар судининг 07.01.2019 йилдаги ҳукмига кўра, Қумқўрғон тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал ҳўжалик масалалари бўйича (собиқ) ўринбосари Ф.А. ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми, 168-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари, 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида 1 йил муддатга моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йил 1 ой муддатга озодлик маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ушбу суд ҳукми Сурхондарё вилояти апелляция инстанциясининг 06.02.2019 йилдаги ажрими билан ўзгаришсиз, апелляция шикоятлари қаноатлантирилмасдан қолдирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!