Qo‘shma Shtatlar Eron yaqin kelajakda Isroilga raketa hujumi uyushtirish niyatida ekanligi haqida ma’lumotga ega, deydi Axios va CNN harbiy-siyosiy tahlilchisi Barak Ravid Oq uyning yuqori martabali mulozimiga tayanib.
«Biz Isroilni ushbu hujumdan himoya qilish uchun mudofaa tayyorgarliklarini faol qo‘llab-quvvatlaymiz. Eronning Isroilga to‘g‘ridan-to‘g‘ri harbiy hujumi Eron uchun jiddiy oqibatlarga olib keladi», — deya manbaning so‘zlaridan iqtibos keltirgan Ravid.
Vashingtonga ko‘ra, hujum uchun ballistik raketalar qo‘llaniladi.
Isroil armiyasi matbuot kotibi Daniyel Hagariy Isroil AQShdan ogohlantirish olganini tasdiqladi, biroq hozircha Erondan tahdid belgilari yo‘q.
Eron qorong‘u tushgandan keyin yaqin 12 soat ichida Isroilga zarba beradi, deb yozadi The New York Times.
Matnda xatolik topsangiz, o‘sha xatoni belgilab, bizga jo‘nating (Ctrl + Enter)
Дам олиш кунлари республика ҳудудига Каспий денгизи жанубидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда кучли бўлиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Украина урушида 3000 га яқин этник қозоқ ҳалок бўлди, улар ўз ихтиёри билан Россия армияси сафига қўшилганлар ҳам, сафарбар қилинганлар ҳам, деб хабар бермоқда «Orda» ушбу маълумотларни тўплаётган кўнгиллиларга таяниб.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Италиянинг Генуя шаҳри кўчаларида 7-октабр куни ўзининг туғилган кунини нишонлайдиган Россия президенти Владимир Путинга табриклар ёзилган юзлаб варақалар пайдо бўлди . Фотосуратлар варақалар билан РИА Новости томонидан чоп этилди .
Берлинда Хамаснинг Исроилга ҳужуми йиллиги арафасида иккинчи кундирки , Фаластин ва Исроил тарафдорлари бўлган оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда . Бу ҳақда ТАСС мухбири хабар бермоқда .
2023 йил октабр ойида анклавда операция бошланганидан бери Исроил ҳарбий ҳаракатлари натижасида Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 41,9 мингга яқинлашмоқда.
Аниқлик киритилишича, бу ҳужум бир кечада амалга оширилган бир қатор ҳужумлар ортидан содир бўлган, улар давомида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчилари Бейрут ҳудудидаги ўқ-дорилар омборлари, штаб-квартиралари ва террорчилар инфратузилмаси объектларига зарба беришган.