Зеленский унга босим ўтказиши мумкин бўлган ягона одамни айтди

Зеленский унга босим ўтказиши мумкин бўлган ягона одамни айтди

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ етакчиси Дональд Трамп унга босим ўтказганлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Унинг маълум қилишича, у мустақил Украина президенти бўлганлиги боис ҳеч ким босим ўтказолмайди.

“Менга фақат олти ёшли ўғлим босим ўтказиши мумкин”, - дея жавоб берган Зеленский россиялик журналистлар саволига.

Владимир Зеленскийнинг жавобини россиялик журналист Ольга Скабеева ўз телеграм каналида эълон қилган.

Бир неча кун илгари The Wall Street Journal нашри АҚШ етакчиси Дональд Трамп Украина президенти Владимир Зеленский билан июлдаги суҳбати вақтида унга босим ўтказгани ҳақида хабар тарқатган эди. Таъкидланишича, Трамп Зеленскийни АҚШнинг собиқ вице-президенти Жозеф Байденнинг ўғлига нисбатан тергов ҳаракатларини бошлашга мажбурлаган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!