Ёшлар Иттифоқи ҳаддидан ошди: узун кортеж ва ҳаракатланаётган машинадан белигача чиқиб олган ёшлар

Ёшлар Иттифоқи ҳаддидан ошди: узун кортеж ва ҳаракатланаётган машинадан белигача чиқиб олган ёшлар

Кеча 30 июнь Ёшлар куни байрами Ўзбекистонда илк бор нишонланди.  Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ҳам бир ёшга тўлганини нишонлади.

Байрамдан кейин Facebook ижтимоий тармоғида самарқандлик Сайдали Ахтамов номли фуқаро видеолавҳани танқидий изоҳ билан жойлаштирди. Ушбу видеолавҳа Ёшлар Иттифоқи вакилларининг байрамни узун кортеж билан нишонлагани ва ёшларнинг  ҳаракатланаётган машинадан белигача чиқиб олгани акс этган. Видео Facebookда жойлаштирилганидан кейин унинг остига кўплаб салбий изоҳлар қолдирилди. Уларнинг асосийлари: ушбу кортеж, бошқа ҳар қандай кортеж каби, йўл ҳаракатига халал берганини, иккинчидан, ҳаракатланаётган машинадан белигача чиқиб олган ёшлар – Йўл-ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузаётгани ва учинчидан — давлат маблағлари бефойда сарфлангани ҳақида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!