Ё тавба! Бир мактабнинг 36 ўқувчиси ҳомиладор

Ё тавба! Бир мактабнинг 36 ўқувчиси ҳомиладор

Жанубий Африкада ғалати, бу сўз ушбу мавзуга қанчалик тўғри келиши мумкин, билмайман, ҳолат содир бўлди. Маълум қилинишича, Лимпопо провинциясида жойлашган ушбу мактабнинг 36 нафар ўқувчиси ҳомиладор экан. Таъкидланишича, қизларнинг бари 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар.

Қайд этилишича, бу ҳолат ҳаттоки, ўша ҳудуд Соғлиқни сақлаш вазирини ҳам гангитиб қўйган.

Ҳозирги кунда мутасадди ташкилотлар 900 нафар ўқувчи ўқитиладиган мактабда, аслида, нималар содир бўлганлигини ўрганишга киришишган.

Таъкидлаш жоизки, вақтидан олдин ҳомиладор бўлиш Жанубий Африка учун одатий ҳолатга айланиб улгурган. Статистик маълумотларга қараганда, 19 ёшгача бўлган 15 фоиз қизларнинг камида 1 та фарзанди бор.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!