Ё чўққига, ёки жарликка: Арас Булут Ийнемли ўта муҳим ролга тайёрланмоқда

Ё чўққига, ёки жарликка: Арас Булут Ийнемли ўта муҳим ролга тайёрланмоқда

“Чуқур” сериали ниҳоясига етгач, таниқли турк актёри Арас Булут Ийнемли танқидчилар “аср роли” деб атайдиган ролга ва актёрнинг карьерасидаги энг муҳим ролга тайёрланмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, айнан мана шу роль актёрни шон-шуҳрат чўққисига кўтаради ёки унинг карьерасига “нуқта қўяди”.

Маълумки, Арас Мустафо Камол Отатурк ролига тайёрланмоқда. Журналист Бирсен Альтунташнинг ёзишича, Ийнемли Отатурк ролини ўйнайдиган лойиҳа "Дисней Плус" рақамли платформасида намойиш этилади. Ушбу платформа ҳозирда Туркияда очилишга тайёрланмоқда.

"Ланистар" медиа холдингида суратга олинадиган фильмнинг режиссёри Меҳмет Ада Ўзтекин бўлади. Илгари Арас Булут Ийнемли бу режиссёр билан "7-бўлмадаги мўъжиза" деб номланган муваффақиятли фильмда ишлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!