Вазирлар Махкамасининг йирик бозорларда жамоат тартибини саклаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.
Йирик бозорларда жамоат тартибини саклаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Унда қуйидагилар белгиланган:
йирик бозорларда жамоат тартибини саклаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чораларини ташкил этиш тартиби;
видео кузатув камералари, сигнализация тизимлари, ёнғин сигнализацияси, тез ёрдам чақириш тугмачалари ва овозли хабарнома воситалари каби хавфсизлик воситалари билан йирик бозорларни жиҳозлаш талаблари;
жамоат тартибини ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича бўлимлар (идоравий хизматлар) ходимларининг (ҳарбий хизматчиларнинг) ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
объект маъмурияти, сотувчилар ва объектга келувчи шахсларнинг жамоат тартибини саклаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
Ҳужжатда Ўзбекистон ҳудудидаги йирик бозорларнинг тасдиқланган рўйхати ҳам келтирилган.
Йирик бозор – Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимиятлари томонидан белгиланадиган жойларда доимий ёки вақтинча фаолият юритувчи 300 ва ундан кўп доимий савдо нуқталари ва дўконлари бўлган мол-мулк мажмуаси.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 01.03. 2025 йилдан кучга киради.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳудудида ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .
Ғазо секторидаги можаро томонлари – Исроил ва ХАМАС ҳаракати биринчи босқичда 42 кунлик оташкесимга келишиб олди. Тегишли келишув 19-январ, якшанба куни кучга киради, деди Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Тани матбуот анжуманида.
Ҳибсга олинган Жанубий Корея Президенти кўрсатма беришдан бош тортмоқда ва сукут сақламоқда, дея хабар бермоқда Yonhap агентлиги мансабдор шахсларга нисбатан коррупцияга қарши тергов департаменти (CIО)га таяниб.
Украина президенти Владимир Зеленский жангда яраланиб, Россия кучлари сафида жанг қилгандан сўнг Киев томонидан асирга олинган Шимолий Корея аскарини акс эттирувчи янги видеони эълон қилди.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг Россия нефть секторига қарши санкцияларига жавоб чораларининг оқибатларини минималлаштириши ва Россия компаниялари манфаатларига мос келиши кераклигини билдирди.