Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Украинанинг бой берган ҳудудларини қайтаришидан манфаатдор эмас.
Бу ҳақда журналист Райнхард Лаутербах Junge Welt (JW) журналидаги мақоласида ёзмоқда.
Унинг фикрича, бу улар учун фойдали эмас.
Лаутербахнинг таъкидлашича, бу Украина ҳудудини тиклаш учун харажатларнинг ошиши мумкинлиги билан боғлиқ. Унинг сўзларига кўра, вазият Россия Федерациясининг музлатилган активларидан фойдаланишнинг иложи йўқлиги билан мураккаблашади ва ҳарбий можаро тугаганидан кейин чекловчи чораларни давом эттириш учун расмий асос бўлмайди.
"Европага пул қўйганлар сиёсий можаро бўлса, уни қайтариб олишига ишончи комил эмас. Шунинг учун оловга мой қуйишда давом этган маъқул", деб ҳисоблайди журналист.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.