Агентликка кўра, Украина томони махсус операция ўтказгани ва бунинг натижасида Ханти-Мансий автоном округида жойлашган магистрал газ қувури портлатилганини билдирган. Қайд этилишича, ушбу қувур Россиянинг учта минтақасидаги мудофаа корхоналарига газ етказиб беради.
Вазиятдан хабардор бўлган Украина ҳарбий разведкаси вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса пайшанбага ўтар кечаси содир бўлган. Ҳужум нишони бўлган газ қувури йилига 2,6 миллиард куб метр газ ўтказиш қувватига эга бўлиб, Москвадан тахминан 3000 километр узоқликда жойлашган.
Манбанинг аниқлик киритишича, бу қувур Оренбург, Челябинск ва Свердловск вилоятларидаги ҳарбий корхоналарни газ билан таъминлаб келган. Бу минтақалар Ханти-Мансийдан бир неча минг километр узоқликда жойлашган.
Bloomberg ушбу хабарни мустақил равишда тасдиқлай олмаганини билдирган. Россиянинг газ транспорт тизимига эгалик қилувчи ва уни бошқарувчи “Газпром” компанияси эса бу борада расмий изоҳ бермаган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.