— Мен ҳам бу борада ўз фикримни билдирмоқчиман. Мени мусобақалардан четлатишларига сабаб — бирор тақиқланган модда истеъмол қилганим эмас, балки антидопинг тизимининг жойлашув ҳақидаги қоидаларини бузганим бўлди, — деди Рашитов.
Унинг таъкидлашича, антидопинг агентлиги ҳар бир спортчидан махсус тизим орқали ўз жойлашуви — яъни қаерда тунаши ва машғулот ўтказишини аниқ кўрсатиб боришини талаб қилади.
— Ноябрь ойида, эрталаб соат 06:00 да текширувчилар келди. Ваҳоланки, мен тизимда кечки соат 21:00 да белгиланган манзилда бўлишимни кўрсатган эдим. Ҳеч қандай олдиндан огоҳлантириш ёки телефон қўнғироғи бўлмади, фақат SMS юборишди. Тўрт ой ўтгач эса, бу ҳолат қоидабузарлик сифатида баҳоланиб, мени дисквалификация қилишгани ҳақида хат олдим. Охирги марта 22 апрелда допинг-намуна топширдим ва улар менга барчаси жойида эканлигини айтишди. Бу ҳолат мени ҳайратда қолдирди, — дея давом этди спортчи.
Рашитов сўзининг якунида барча қўллаб-қувватловчиларга миннатдорлик билдирар экан, келгуси режалари ҳақида ҳам гапирди:
— Бўлиб ўтган воқеани ортга қайтариб бўлмайди. Менда 2028 йилги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун катта истак ва ғайрат бор. Тайёрланаман ва қўлимдан келган барча ишни қиламан. Қўллаб-қувватлаганингиз ва тушунганингиз учун барчангизга катта раҳмат.
Маълумот учун, таэквондо бўйича икки карра Олимпия чемпиони Улуғбек Рашитов антидопинг қоидаларини бузганликда айбдор деб топилди ва икки йил муддатга дисквалификация қилинди. У 2027 йилнинг 12 майига қадар барча мусобақалардан четлатилди.
Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Рашитов Токио-2020 ва Париж-2024 Олимпия ўйинларида 68 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган. У, шунингдек, Осиё ўйинлари, Осиё чемпионати ғолиби ҳамда жаҳон чемпионати совриндори саналади. Рашитов эркаклар ўртасида таэквондо бўйича икки карра Олимпия чемпионига айланган илк спортчи сифатида тарихга кирган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.