Фаластинлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Маҳмуд Халил Дональд Трамп маъмуриятига қарши 20 миллион долларлик даъво аризаси топширди.
У ўз даъвосида ноқонуний қамоқ, қасддан таъқиб қилиш ва туҳмат учун товон пули талаб қилмоқда. Халилнинг таъкидлашича, у Ғазодаги урушга қарши тинч фаластинпараст фаолияти учун “яҳудийларга қарши” деб ёлғон равишда бадном этилган.
Маҳмуд Халил — Колумбия университети битирувчиси ва университетда уюштирилган Ғаза урушга қарши норозилик лагерлари ва музокараларида қатнашган фаол. У 104 кун давомида АҚШнинг иммиграция изоляторида сақланган.
У ўз уйи ёнида фуқаролик кийимидаги ICE (иммиграция хизмати) ходимлари томонидан ушланган ва минг километрдироқда жойлашган Луизиана штатига юборилган. Шу даврда унинг оиласи ва ҳимоячилари у билан алоқага чиқолмаган.
Халилнинг адвокати бу ишни «адолат устидан масхара» деб атади ва унинг депортация қилиниши “инакомфикрларни жиловлаш қуроли” сифатида баҳолади. Грин-картаси ва АҚШ фуқароси бўлган турмуш ўртоғи борлигидан қатъи назар, расмийлар уни мамлакатдан чиқаришга уринган. Улар Халилни гўёки “ташқи сиёсат манфаатларига таҳдид” деб баҳолашган.
Халилнинг айтишича, агар унга расмий кечирим сўраш ва депортация сиёсати қайта кўриб чиқилса, у даъводан воз кечишга тайёр бўлар эди.
2024 йил 20 июнь куни Нью-Жерси суди Халилни озод қилиш ҳақида қарор чиқарди. Шу орқали у ҳибсда экани сабабли кўра олмаган янги туғилган фарзандини илк бор кўриш ва қўлига олиш имконига эга бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.