Европа Иттифоқи Исроилга нисбатан Ассоциация шартномасини тўхтатиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу қарор Ғазода инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ айбловлар фонида муҳокама қилинмоқда. Politico нашри ёзишича, ЕИ бир нечта чораларни ўрганмоқда, жумладан:
ЕС–Исроил Ассоциация шартномасини тўлиқ тўхтатиш — бу савдо ва сиёсий ҳамкорликни тартибга солувчи асосий ҳужжат.
Исроил ҳукумати билан сиёсий мулоқотни тўхтатиш, лекин бу учун ЕИнинг 27 аъзо-давлати бир овоздан рози бўлиши керак. Венгриянинг Исроилни қўллаб-қувватлаши буни мураккаблаштирмоқда.
Шартноманинг савдо қисми тўхтатилиши — бу Исроилни ЕИ бозорига имтиёзли кириш ҳуқуқидан маҳрум қилади ва ЕИ иқтисодига жиддий таъсир кўрсатади. Бу чора малакали кўпчилик овози билан қабул қилиниши мумкин.
Ғарб соҳилидаги ноқонуний исроиллик қўнишлардан товарлар импортини тақиқлаш — умумий қарор керак бўлса-да, айрим давлатлар буни миллий даражада жорий қилиши мумкин.
Исроилни Horizon, Erasmus каби илмий ва таълим дастурларидан чиқариш.
Техник ҳамкорлик ва англашув меморандумларини тўхтатиш.
Ушбу чоралар Европа ташқи сиёсат хизмати томонидан тайёрланган ҳисоботда келтирилган. Ҳисоботда Исроил Ғазода аҳоли зич жойлашган ҳудудларда ҳарбий амалиётлар ўтказиши ва гуманитар ёрдам етказишни чеклаши билан инсон ҳуқуқлари бўйича ўз мажбуриятларини бузгани айтилади.
ЕИ ташқи ишлар вазирлари мазкур таклифларни келаси ҳафтадаги саммитда муҳокама қиладилар. ЕИ ташқи сиёсат раҳбари Кайя Каллас маълум қилишича, Исроил билан гуманитар ёрдам етказиш бўйича келишувга эришилган. Аммо амалиётда вазият ҳали ўзгаргани йўқ.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.