Нашрнинг ёзишича, Европа Иттифоқи давлатлари Москвага қарши санкцияларнинг 18-пакети доирасида Россия нефтига белгиланган нарх чегарасини пасайтириш имкониятини муҳокама қилган.
"Дастлаб янги нарх чегарасини 45 доллар даражасида белгилаш таклиф этилган, бироқ бу таклифга Греция, Малта ва Кипр қарши чиққан. Улар ўзларининг Россия нефтини ташишда иштирок этувчи кемачилик компаниялари зарар кўришидан хавотир билдирган", дея хабар бермоқда Bloomberg .
11 июл куни Евроиттифоқ элчилари учрашувида муҳокама қилинган механизмга кўра, 2022 йилда белгиланган бир баррел нефт учун 60 доллар даражасидаги қатъий чегара ўрнига, максимал нарх ҳар уч ойда автоматик тарзда янгиланадиган формулага асосан белгиланади.
Ушб формулага биноан, нарх чегараси нефтнинг сўнгги 10 ҳафтадаги бозор нархидан 15% паст бўлиши керак. Bloomberg манбасининг аниқлик киритишича, бу орқали нарх тахминан 50 долларга туширилади.
Агентлик суҳбатдошининг таъкидлашича, ҳали якуний қарор қабул қилингани йўқ ва янги санкциялар кучга кириши учун Евроиттифоққа аъзо барча давлатларнинг розилиги талаб этилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.