"Реал Мадрид" Винисиус Жуниорни сотиб юборишга тайёр
"Реал"нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор энди клубга керак эмас. Бу ҳақда Fichajes хабар бермоқда.
Манбага ишонадиган бўлсак, Винисиус клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ишончсиз ўйнагани учун "Реал"нинг ҳафсаласи пир бўлганди. Шу муносабат билан "қаймоқранглилар" бразилиялик футболчини жорий трансферлар давридаёқ қўйиб юборишга тайёр. Уларни 150 миллион евролик таклиф қониқтириши айтилмоқда.
Бу мавсумда 25 ёшли Винисиус барча мусобақаларда 58 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 19 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!
Роналдунинг тўйида онаси қатнашмади
Криштиану Роналду 41 ёшида Жоржина Ро
