Буюк Британияни жангари супер чумолилар босмоқда. Tapinoma magnum турига мансуб бу чумолиларнинг битта колонияси «аҳолиси» 5 миллионгача етиши мумкин, деб ёзди Daily Mail.
Таъкидланишича, бу чумолилар Европанинг айрим мамлакатларига зиён етказишга улгурди: йўлакларни босиб кетган, электр тармоқларида узилишларга сабабчи бўлган ва инфратузилмага шикаст етказган. Швейцарияда эса чумолиларнинг дастидан 3 млрд фунт стерлинг қийматидаги объект қурилиши тўхтаб қолди.
Tapinoma magnum ташқи кўринишидан одатий қора чумолилардан деярли фарқ қилмайди, бироқ жангарироқ ва ноодатий ижтимоий тузилмага эга. Супер чумолилар колониясида минглаб она чумолилар бўлади, оддий чумолиларнинг онаси эса битта. Гуруҳлари ўзаро тўқнаш келганда, Tapinoma magnum чумолилари жанг қилмайди, балки бирлашиб, янада йирик колония ҳосил қилади ва ҳудудини кенгайтиради. Қолаверса, сал хавф туғилса, супер чумолилар манзилини ўзгартиришни бошлайди.
Британ энтомологлари супер чумолилар Уэст-Сассекс ва Силли оролларида пайдо бўлганини қайд этишди. Олимларнинг огоҳлантиришча, уларга қарши курашда инсектицидлар ёрдам бермайди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.