Йил охирига қадар рубль ўсиши, доллар эса пасайиши кутилмоқда

A A A
Йил охирига қадар рубль ўсиши, доллар эса пасайиши кутилмоқда

Ноябрь ойида рубль долларга нисбатан 5 % ўсиб барчани ҳайратда қолдирди. Сўнгги 10 йил давомида ноябрда бундай манзара кузатилмаган эди. Россия валютаси йил давомида ундан кутилган мустаҳкамликни оқламаган бўлса-да, унинг барча сусайиш омиллари – вақтинча деб ҳисоблашмоқда швейцария банки аналитиклари. Вакцина ва қимматлашаётган нефть Россия миллий  валютасини ўз ўрнига қайтаради.

Ҳеч ким кутмаганда - ўсди

АҚШ сайловлари олдидан рубль кутилмаганда кескин пастлаб кетган эди, лекин бироз ўтиб кескин ўса бошлади. Доллар эса аксинча. Йирик экспертлар хулосасига кўра, Байденнинг Оқ уйга келиши Америка валютаси учун ҳеч қандай яхшилик олиб келмайди.

Рубль учун ушбу ноябрь ойи – олдингиларига ўхшамаган бўлди. 2010 йилдан 2019 йилга қадар куз ойларида Россия валютаси долларга нисбатан одатда ўртача 3%га арзонлашар эди. Бу йил эса аксинча бўлди - рубль 5%га ўсди.

Pfizer ва Moderna вакциналарининг юқори самарадорлиги ҳақидаги хабарлар инвесторларга оптимизм бағишлади ва нефт нархининг ўсишига олиб келди. Хусусан Brent нави баррелига 48 доллардан ошиб кетди. Бу март ойидан бери кўрсатилган максимал натижа бўлди.

Шу тариқа рискли активларга инвесторлар иштаҳаси ҳам очилди. Одатда бу ривожланаётган давлатларнинг қимматли қоғозлари бўлади. Бу сафар рубль ҳам улар қаторига қўшилди. QBF таҳлилчиси Ксения Лапшина айтишига кўра, айни дамда рублга нисбатан доллар курси 2 ҳисобида энг паст нуқтага тушган.

“Нефт нархи баррелига 45-50 доллар бўлиб турган вақтда, рублнинг кутилган курси 70-77 атрофида бўлиши кутилади. Демак, ҳозир рубль ўзининг ўртача вазмин ҳолатида”, - дейди "Фридом Финанс" савдо операциялари бошқармаси бошлиғи Георгий Ващенко.

Рублнинг қадри етарлича баҳоланмаган

Россия валютаси  Шарқий Европада энг кучсиз валюталарлан бири бўлди. Бироз олдин “бу йил рубль – ҳамманинг ҳафсаларини пир қилган валюта” бўлди, деб қайд этган эди Credit Suisse банки таҳлилчилари. Чунки йил бошидан буён у долларга нисбатан 19% қадрсизланди.

Credit Suisse таҳлилчилари хулосасига кўра, рубль қадрсизланишига асосий сабаб – капиталнинг мамлкатдан чиқиб кетиши, аҳоли сармояларининг таркиби ўзгариши бўлган. Хусусан банк депозитларидан капитал оқиб кетиши жуда катта бўлган. Шунингдек Навальний билан боғлиқ вазият, Беларус сайловлари ҳамда Озарбайжон ва Арманистон можароси ҳам рубл курсига салбий таъсир қилган.

Лекин, Швейцария банки хулосасига кўра, юқоридаги салбий омилларнинг аксарияти – вақтинчалик характерга эга. Асосий кўрсатгичлар бўйича эса – Россия валютаси ҳали етарлича баҳоланмаган. Хусусан, иқтисодий ўсиш, жорий операциялар ҳисоби ва реал фоиз ставкалари каби иқтисоднинг ҳал қилувчи кўрсатгичлари бўйича, рублда ҳали доллар курси 70-72 рублгача  ўсиш учун потенциал бор, - дейилган Credit Suisse хулосасида.

Йил охирига қадар доллар курси 73-74 бўлиши – жуда реал ҳолат, деб ҳисоблайди Custodian инвестицион компанияси таҳлилчиси Андрей Плотников. Унинг фикрига кўра, ушбу даврга аксарият юридик ва жисмоний шахслар солиқ тўлайди, баъзан бунинг учун улар  хорижий валютада сақланаётган заҳираларидан фойдаланади.

“Рубль, хом-ашёга боғлиқ валюта сифатида нефт бозорида талаб ошиши билан баробар ўсиб боради. Вакцина яратиш соҳасида эришилган ютуқлар билан бир вақтда котировкалар ҳам ўсиб боради. Йил охирга қадар рубл яна 3-5%га ўсиши эҳтимоли катта деб ҳисоблаймиз”, - дейди GB CLUB - сармоялар клуби асосчиларидан бири Хачатур Гукасян.

Рубль курси борасида Евроосиё ривожланиш банки (ЕАБР)пронози – анча вазмин. - Рублнинг етарлича баҳоланмагани рост, лекин бу йил унинг ўсиши учун макон чекланган, деб ҳисоблайди ЕАБР Таҳлилий маркази раҳбари Алексей Кузнецов.

Глобал иқтисоднинг қайта тикланиш истиқболлари ҳозирча мавҳум бўлиб қолмоқда. Вазият ёмонлашуви томонга қараб кетиш эҳтимоли катта. Устига-устак Россияга қарши санкциялар киритиш эҳтимоли жуда юқори. Шунинг учун йил охирига қадар рубл курси 75-77 оралиғида сақланиб қолади, деб ҳисоблайди халқаро банк мутахассиси.

Тоза варақдан

Аксарият таҳиличилар хулосасига кўра, 2021 йилнинг биринчи кварталида нефт нархи баррелига 55-60 долларгача чиқади. У вақтга келиб кенг вакцинация ҳам бошланади. Ана шунда бир доллар курси 71-73 рубль бўлади.

Mitsubishi UFJ Financial Group (MUFG), прогнозига кўра, нефт нархи ошиши ва доллар курси тушишни биринчи навбатда нефтга боғлиқ валюталар қўллаб-қувватлайди. “Рубль улар орасида энг яхшиси, бўлиши мумкин. Нефт нархларидан анча ортда қолганини ҳисобга олганда, унинг ўсиши учун ҳали жой бор”, - дейишади MUFG аналитиклари.

Долларга келсак, вакциналарни қўллаш бошланганидан сўнг, дунё иқтисодиёти кескин тиклана бошлайди. Бунинг натижасида доллар пастга қулайди. Худди шундай вазият 2000 йиллар бошида содир бўлган эди. Хитой Жаҳон Савдо ташкилотига кирганидан сўнг - долла бир неча йил давомида пастга тушиб борган эди, - деб ҳисоблайди Citigroup стратеглари.

Сентябр ойидан бошлаб, долларнинг асосий 6та валютага нисбатини кўрсатувчи  DXY индекси -  энг паст кўрсатгичларда қолмоқда. Унга Байденнинг ҳукумат бошига келиши ва янги иқтисодий сиёсатдан кутишлар босим ўтказмоқда. Энг йирик сармоя банкларидан бири бўлган Goldman Sachs хулосига кўра, АҚШ демократларининг "яшил тўлқини" долларнинг охирги 2 йилдаги энг паст курсига қайтаради.

Citigroup прогнозига кўра, вакциналар пайдо бўлганидан сўнг доллар 20%га қулаши мумкин. Бу дунё иқтисоди учун ҳеч қандай яхши натижалар олиб келмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.