Польша ҳарбий маҳсулотлар импорти бўйича етакчига айланди, бу унинг юқори ҳарбийлаштирилганлигининг натижасидир.
Бу ҳақда Жаҳон қурол савдоси таҳлили маркази (ЦАМТО) экспертлари маълум қилди.
"Сўнгги 4 йил ичида Польша 68,261 миллиард долларлик (жаҳон бозорининг 13,38 фоизи) ҳарбий маҳсулотлар импорти бўйича шартномалар тузди ва бошқа йирик қурол харидорларидан анча олдинда бўлиб, дунёда биринчи ўринни эгаллади. Бу Польшанинг энг юқори даражада ҳарбийлаштирилганидан далолат беради" - дейилади ЦАМТО нашрида чоп этилган мақолада.
Уларнинг таъкидлашича, Польшада қурол сотиб олишга йиллик харажатларнинг ўсиши 2021 йилдаги 618,4 миллион доллардан 2024 йилда 15,625 миллиард долларгача ошган. Марказнинг башоратига кўра, кейинги тўрт йил ичида мамлакатга қурол-яроғ импорти ҳажми қарийб 51,452 миллиард долларни ташкил қилади.
Мақолада таъкидланишича, ўтган йил натижаларидан бири Европага, жумладан, Польша (1-ўрин), Руминия (2-ўрин) ва Нидерландия (5-ўрин) каби мамлакатларга қурол-яроғ импорт қилиш бўйича буюртмалар ҳажмига эътиборнинг ўзгариши бўлган.
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
Қора денгиз флотининг 810-денгиз пиёдалари бригадаси командири вазифасини вақтинча бажарувчи "Гроза" тахаллусли зобит 27 апрель, якшанба куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга Россия қўшинлари ҳозирда ҳам Курск вилоятидаги Горнал аҳоли пунктидан ғарбда ва жанубда жойлашган ўрмон массивларини тозалаш билан шуғулланаётгани ҳақида ахборот берди.
Исроил қарийб 60 кундан бери Ғазо секторига озиқ-овқат, ёқилғи ва дори-дармонлар каби барча ёрдамларни киритишни тўхтатиб қўйди. Жума куни Марям ан-Нажжорнинг олти нафар бола билан бирга 11 кишилик оиласи фақат бир маҳал овқат - гуруч ҳамда консерваланган нўхат ва сабзи еди.
27 апрель куни Бухоро давлат техника университетида янги қурилган ётоқхонанинг 1-қаватида яшаб турган биринчи курс талабаси ўзини осиб, жонига қасд қилди.
Нарендра Моди бу ҳақда анъанавий якшанба кунги радио мурожаатида баён қилди. У Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир ҳудудидаги Паҳалгам сайёҳлик шаҳрида содир этилган ҳужумга муносабат билдирди ва бу ҳодиса оқибатида унда 26 киши ҳалок бўлганини айтди.
Бирлашган Араб Амирликлари янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, амалдаги қонун лойиҳаларини қайта кўриш ва ўзгартириш киритиш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи, деб хабар бермоқда.
Туркиянинг шарқида 27 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 21:09 да 4,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) хабар берди.
Агентликнинг ёзишича, сунъий йўлдош Россия Федерацияси томонидан Украинага кенг кўламли бостириб киришидан бир неча ҳафта олдин учирилган ва ўтган йил давомида назоратсиз айланиб юрган бўлиши мумкин.
Қирғизистон парламенти депутати Дастан Бекешев Россия Давлат думаси депутати Михаил Матвеевни расмий Бишкекка нисбатан айтган гаплари учун персона нон грата деб эълон қилишни таклиф этди.