Пенсильвания университети олимлари оғиз ва томоқдаги вирусларни зарарсизлантиришга қодир ноёб сақич устида ишламоқда. Бу инфекциянинг олдини олишда янгилик бўлиши мумкин, деб хабар беради BILD.
Бу ғоя COVID-19 пандемияси даврида пайдо бўлган. Профессор Генри Дэниелл ва унинг жамоаси кўп миқдорда CTB-ACE2 оқсилини ишлаб чиқарадиган ўсимлик ҳужайралари асосида сақич ишлаб чиқишди. Бу оқсил вирусни организм ҳужайраларига ёпишиб олиш имкониятига эга бўлмасдан олдин блоклайди. Лаборатория шароитида бу сақич коронавирус концентрациясини 95 фоизга камайтирди.
Ҳозир олимлар грипп штаммлари ва герпес вирусига қарши курашда худди шу технологиядан фойдаланмоқда. Сақичнинг янги версияси ҳам лабораторияда истиқболли натижаларни кўрсатди ва яқин келажакда уни одамларда синаб кўриш режалаштирилмоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.