Юқоридаги видеода бир пайтлар хароба, қаровсиз бўлган ҳудуд бугун яшил жамоатчилик паркига айлантирилаётгани акс этган. Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги ушбу парк ҳудуди 2020 йилгача ташландиқ ҳолатда бўлган. Ҳозирда эса 1200 дан ортиқ дарахт ва 23 минг туп буталар экилиб, 7,5 гектар майдонда яшил боғ барпо этилмоқда.
Пойтахтдаги биринчи яшил жамоатчилик парки шовқин-сурондан холи, экологик талабларга тўлиқ жавоб беради. Ҳудудда ўзига хос атиргул боғи барпо қилинмоқда, табиий кўл яратилади, қушлар учун инлар қурилади. Ҳамма йўлаклар тошлардан, ўриндиқлар эса қуриган дарахтлардан, яъни тўлиқ табиий материаллардан қилинади. Шунингдек, йил давомида кетма-кет гуллайдиган ўсимликлар экилади ва бу паркнинг доимий кўркам қиёфа касб этишига хизмат қилади.
Бундан ташқари, жамоат паркига кириш мутлақо бепул ва истаган киши ҳордиқ чиқариши мумкин. Парк ҳудудида чиқинди ташлаш қатъий тақиқланади (чиқиндиларни фақат паркка кириш ва чиқиш жойида ўрнатилган чиқинди қутиларига ташлаш лозим), бу эса ҳудуднинг экологик тоза масканга айланишини таъминлайди. Парк тўлиқ Европа, жумладан, Япония тажрибаси асосида барпо қилинмоқда, бу ерда фақат маҳаллий, ўзимизнинг иқлимга мос дарахтлар экилмоқда.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Россия АҚШ билан кенг кўламли келишув тузишга интилмоқда. Бу келишув Москванинг постсовет ҳудудидаги, жумладан Украинадаги таъсир доираларини тан олиш ҳамда Европадаги мавқеини мустаҳкамлашни ўз ичига олиши мумкин.
Мессенжер асосчисининг ўз каналида ёзишича, Telegram фақат жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларга оид IP-манзиллар ва телефон рақамларини ошкор қилган, бироқ шахсий ёзишмаларни эмас. Шаҳсий ёзишмалар ҳеч кимга ва ҳеч қачон ошкор этилмаган.
Хитой ноядровий водород бомбасини синовдан муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда South China Morning Post ўтган ойда эълон қилинган тадқиқотга асосланиб хабар берди.
Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.