"Биз учун “қизил чизиқлар” бу — рус қўшинлари томонидан босиб олинган ҳудудларимизнинг “Россияга тегишли” деб тан олиниши ҳисобланади. АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ўз ваколат доирасидан ташқаридаги масалаларни муҳокама қилмоқда", — дея таъкидлади Украина президенти Володимир Зеленский Одессага ташриф буюрган NATO бош котиби Марк Рютте билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Зеленский, шунингдек, АҚШ билан фойдали қазилмалар бўйича олиб борилаётган келишув музокараларини ҳам изоҳлади. Президент жараён "ижобий шаклда" давом этаётганини қайд этди.
"14 апрел куни техник гуруҳларнинг учрашуви ўтказилди ва бундай даражадаги учрашувлар ҳам онлайн, ҳам офлайн шаклда бутун ҳафта давомида давом этади. Барча муҳокамалардан сўнг, жамоалар қандай келишув лойиҳаси ишлаб чиққанини кўрсатади", — дея изоҳ берди Украина президенти.
Аввалроқ АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Россия ва Украина ўртасида “тинчлик келишуви”га эришиш бўйича ишлар давом этаётганини айтган эди. Унга кўра, бу келишув "беш ҳудуд устидан назорат"ни ҳам ўз ичига олади, бироқ у айнан қайси ҳудудлар ҳақида гап кетаётганини очиқламаганди.
Reuters агентлиги хабарига кўра, Уиткофф Трампга Украинада ўт очишни тўхтатишнинг энг тезкор йўли — 2022 йилда Россия томонидан аннекция қилинган Украинанинг тўрт ҳудуди устидан назоратни Москвага бериш эканини билдирган.
Путин тинчлик келишувига эришиш учун Донецк, Луганск, Херсон ва Запорже вилоятларидан Украина қўшинлари чиқарилишини талаб қилган. Бундан ташқари, Россия 2014 йилдан буён Қримни ўз ҳудуди деб ҳисоблайди. Украина Москванинг ҳеч қайси ҳудудий даъволарини тан олмайди.
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
Америка Қўшма Штатларининг Урушни ўрганиш институти (ISW) 26 апрель ҳисоботида келтирилишича, Россия 2025 йилнинг ёз ва куз фаслларида Украинага қарши янги ҳужум тактикасини ўзгартиришни режалаштирмоқда.
Қора денгиз флотининг 810-денгиз пиёдалари бригадаси командири вазифасини вақтинча бажарувчи "Гроза" тахаллусли зобит 27 апрель, якшанба куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга Россия қўшинлари ҳозирда ҳам Курск вилоятидаги Горнал аҳоли пунктидан ғарбда ва жанубда жойлашган ўрмон массивларини тозалаш билан шуғулланаётгани ҳақида ахборот берди.
27 апрель куни Бухоро давлат техника университетида янги қурилган ётоқхонанинг 1-қаватида яшаб турган биринчи курс талабаси ўзини осиб, жонига қасд қилди.
Нарендра Моди бу ҳақда анъанавий якшанба кунги радио мурожаатида баён қилди. У Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир ҳудудидаги Паҳалгам сайёҳлик шаҳрида содир этилган ҳужумга муносабат билдирди ва бу ҳодиса оқибатида унда 26 киши ҳалок бўлганини айтди.
Бирлашган Араб Амирликлари янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, амалдаги қонун лойиҳаларини қайта кўриш ва ўзгартириш киритиш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи, деб хабар бермоқда.
Туркиянинг шарқида 27 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 21:09 да 4,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) хабар берди.
Агентликнинг ёзишича, сунъий йўлдош Россия Федерацияси томонидан Украинага кенг кўламли бостириб киришидан бир неча ҳафта олдин учирилган ва ўтган йил давомида назоратсиз айланиб юрган бўлиши мумкин.
Қирғизистон парламенти депутати Дастан Бекешев Россия Давлат думаси депутати Михаил Матвеевни расмий Бишкекка нисбатан айтган гаплари учун персона нон грата деб эълон қилишни таклиф этди.