Россия президенти Владимир Путин Украина билан урушни армиянинг ҳозирги йўқотишлари даражасида яна 12-16 ой давом эттириши мумкин.
Бу фикрни Американинг Урушни ўрганиш институти (ISW) нинг Россия бўйича бош эксперти Жорж Баррос New York Post газетасига берган интервьюсида билдирди.
Барроснинг таъкидлашича, тахминан бир йилдан сўнг ҳарбий ҳаракатларни молиялаштириш учун бюджет захиралари ҳам, ҳукуматнинг фронт учун "кўнгиллилар" топиш имкониятлари ҳам тугаб қолиши мумкин.
Ҳозирги кунда Россия ҳудудлари ҳар куни 1-1,5 минг кишини урушга жалб қилмоқда, уларни ўртача миқдори 1,4 миллион рубль бўлган сахий бонуслар билан қизиқтирмоқда. Бу НАТОнинг баҳолашича, ҳар ойда 30-45 минг киши ва уруш бошланганидан бери 900 мингдан ортиқ кишини ташкил этадиган фронт йўқотишларини қоплаш имконини бермоқда. Аммо Барроснинг таъкидлашича, ҳокимият армияга сафарбарлик суръатини чексиз давом эттира олмайди: улар ҳали фронтга юборилмаган эркакларнинг "қисқараётган демографик базасини овлаш" учун мукофотларни оширишни давом эттиришга мажбур бўлади ва пировардида бу сиёсат бюджет муаммоларига дуч келади.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Айни пайтда футбол мутахассиси сифатида фаолият юритаётган Англия футболининг ёрқин юлдузларидан Гари Невилл “Манчестер Сити”нинг ўзбекистонлик легионери Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикр билдирди.
Лавров Хитой дипломатияси раҳбари Ван И билан музокаралар ўтказади, Россия ТИВ баёнотига кўра, улар Украинадаги уруш ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қиладилар.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.
Давлат раҳбарлари тобора ҳарбий кучни асосий таъсир воситаси сифатида қўлламоқда, маҳаллий можаролар эса бир-бирига тўғридан-тўғри таъсир ўтказа бошлаган.
Бошқа баёнотлар:
— Улар музокараларга қайтиб келиб, биз истаган ҳамма нарсани беради, деб ўйлайман. Мен ҳаммасини хоҳлайман. Менга 90% ҳам, 95% ҳам керак эмас. Мен ҳаммасини хоҳлайман;