Малдив Республикаси президенти Муҳаммад Муиззу парламент томонидан маъқулланган қонунни имзолади. Бу қонун асосий даромад манбаи туризм бўлган мамлакат ҳудудига Исроил фуқароларининг киришини тақиқлайди.
"Бу қадам ҳукуматнинг Исроил томонидан содир этилаётган ёвузликлар ва Фаластин халқига қарши олиб борилаётган геноцидга нисбатан қатъий позициясини тасдиқлайди. Малдив ороллари яна бир бор Фаластинни қўллаб-қувватлашини билдиради," - дея таъкидланди президент маъмурияти баёнотида.
Муиззу офиси вакили AFP агентлигига маълум қилишича, тақиқ дарҳол кучга киради.
Малдив ороллари 1192 та стратегик жойлашган маржон оролчаларидан иборат кичик Ислом республикаси бўлиб, ўзининг оқ қумли хилват соҳиллари ва саёз мовий лагуналари билан машҳур.
Қонун лойиҳаси ҳам ҳукмрон коалиция, ҳам мухолифат кучлари томонидан қўллаб-қувватланди. Расмий статистикага кўра, 2025 йил февраль ойида Малдив оролларига 214 минг сайёҳ ташриф буюрган.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Муҳаммад Ризо Ариф Al Jazeera телеканалида АҚШ президенти Дональд Трамп Америка қўшинларини Харк оролига жойлаштиришга қарор қилиши мумкинлигини, аммо уларнинг қайтиши Вашингтонга эмас, балки Теҳронга боғлиқлигини айтди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.