Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг 2025 йилнинг 9 январида юборган 01/10-сонли хатига асосан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳакамлари Азиз Асимов, Раҳим Каримов, Акобирхўжа Шукуруллаев, Абдурашид Худойберганов ҳамда Фирдавс Норсафаровларнинг спорт мусобақалари натижаларига таъсир ўтказишга алоқадорлиги тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.
ЎФА Этика қўмитасига тақдим этилган ҳужжатларга асосланиб, қўмита томонидан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази собиқ ҳакамлари Азиз Асимов ва Раҳим Каримовлар фаолиятида йўл қўйган хато ва камчиликлари учун ўз аризаларига кўра ҳакамлик фаолияти тугатилгани, шунингдек, фаолиятида техник хатоларга йўл қўйган ҳакамлар Акобирхўжа Шукуруллаев, Абдурашид Худойберганов ҳамда Фирдавс Норсафаров эса ҳакамлик фаолиятидан маълум муддатга четлаштирилганлиги аниқланди.
ЎФА Махсус инспекцияси томонидан номлари юқорида келтирилган ҳакамлар билан профилактик ва тушунтириш ишлари олиб борилган ҳамда улар ўз фаолиятида йўл қўйган хато ва камчиликларини тўлиқ тушуниб етганлар. Шунингдек, келгусида юзага келиши мумкин бўлган бу каби ҳолатларни олдини олиши бўйича барча имкониятларини ишга солишини билдириб ўтганлар.
Этика қўмитаси томонидан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳакамлари Акобирхўжа Шукуруллаев, Абдурашид Худойберганов ҳамда Фирдавс Норсафаровларга нисбатан вақтинчалик Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази томонидан Суперлига, Пролига, Биринчи лига, Ўзбекистон кубоги ва Суперкубоги каби мусобақаларда фаолият олиб боришга нисбатан қўлланилган чекловлар (четлатишлар) муддати тугаганлиги боис, уларнинг ҳакамлик фаолиятини қайта тикланиши таъминланиши бўйича қарор чиқарилди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Россия Украинага қарши уруш бошлаган 2022 йилнинг феврал ойида президент Владимир Путиннинг босқин режасини Кремлдаги барча мансабдорлар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламаган. The New York Times газетаси суриштирувлари ана шундан далолат беради.
Тергов 2025 йил 14 октябрда "фаол ва пассив коррупция, таъсирчан савдо, давлат маблағларини ўзлаштириш, одам савдоси ва ушбу жиноятлардан олинган даромадларни легаллаштириш” моддаси бўйича очилган
Журналист Павел Зарубин бир ҳафта аввал Украина президенти Володимир Зеленский Купянскдаги стела фонида олинган селфини эълон қилганини айтди ва Путиндан бунга изоҳ беришини сўради.
Ноқонуний орган савдосидан тушган маблағ гуруҳ аъзолари – сотувчилар, вербовщиклар ва уюштирувчилар орасида тақсимланади. Қора бозорда буйрак нархи Жанубий Осиёда $6 300, АҚШда $334 000гача бўлиши мумкин. Донорлар энг яхши ҳолда $1 000–$10 000 олади.
Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.