ЖССТ томонидан менингитни ташхислаш ва даволаш бўйича йўриқнома эълон қилинди
Қайд этилишича, 2019 йили дунё бўйича бу хасталикка чалинган 2,5 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Улардан 1,6 миллион нафарида касалликнинг энг хавфли тури — 24 соат ичида ўлимга олиб келувчи бактериал менингит аниқланган.