Японияда ўзини ўлдирганлар сони коронавирусдан вафот этганлардан кўпроқ

Японияда ўзини ўлдирганлар сони коронавирусдан вафот этганлардан кўпроқ

Японияда бир ой ичида ўз жонига қасд қилганлар сони йил бошидан бери коронавирус оқибатида вафот этганлар сонидан кўп бўлиб чиқди. Бу ҳақда Би-Би-Си хабар бермоқда. 

Расмий маълумотларга қараганда, октябрь ойида 2153 нафар япониялик ўзини ўлдирган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги жума куни эълон қилган маълумотда эса йил бошидан бери коронавирус туфайли жами 2087 киши вафот этгани айтилган. 

Япония ўз жонига қасд қилувчилар сони бўйича дунёда олдинги ўринларда туради. Бунга бир қатор ҳолатлар, жумладан, иш соатининг кўплиги, таълим даргоҳидаги босим, ижтимоий изоляция ва ҳоказолар сабаб қилиб кўрсатилади. 

Мазкур мамлакатда ўзини ўлдириш ҳолатлари 1978 йилдан бери қайд этиб борилади. Статистикага кўра, 2019 йилгача бўлган сўнгги ўн йилликда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари камайиб бораётган эди. Аммо жорий йилда коронавирус пандемияси туфайли вазият ўзгаргани айтилмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!